3:34

Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги қизиқарли мавзуда сўз юритишни давом этамиз. Деярли ҳар бир давр ва деярли ҳар бир маданиятнинг мушоҳадали кишилари бу дунёнинг нимадан иборат эканлигини ҳақидаги савол устида фикр-мулоҳаза юритганлар. Бу дунё ўз-ўзидан мавжуд бўлган моддий дунёми ёки кўринмас кучлар ёрдамида ҳаракатга келтириладиган руҳий дунёми? Бу саволга жавобни ҳамма нарса бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган тизимнинг ўзидан топиш мумкинми, ёки у бирор-бир сир остига яширинганми? Бу мавжудлик оқими ҳақиқатан ҳам ўз-ўзидан бошланиб, ўз-ўзида тугармикан? Ёки Унинг манбаи баландликлардан юқори ва қаердадир, баландликлар ортидамикан?

Масиҳийлик ақидаси бу саволларга жавоб бера олишини таъкидлайди. Масиҳийлик ақидаси мушоҳадаларга берилмайди ва субъектив фикрни айтмайди, бироқ ҳурмат-эътибор юзасидан «Худо шундай дейди» деган сўзлардан фойдаланади. Бу ақида

дунёнинг руҳий эканлигини, дунё Руҳдан келиб чиққанлигини, у ўз моҳиятига кўра руҳий ва Руҳдан ажралган ҳамон ҳеч қандай маънога эга бўлмай қолишини ишонч билан таъкидлайди. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимот инсон

ва Коинот ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Бу буюк асосий ҳақиқат бошқа жамики ҳақиқатларга маъно беради ва инсоннинг қисқагина умрига баҳо беради. Худо шу ерда. У инсон билан ёнма-ён турибди. Худо бу инсонни кўриб турибди ва уни тўла-тўкис билади. Имон шундан бошланади, секин-аста бошқа ажойиб ҳақиқатларни ўз ичига олиб боради ва бу ҳақиқатларнинг ҳаммаси Худо бор ва Худо шу ерда, деган ягона ҳақиқат сари кўтарилиб боради.

Ибронийларга Мактубда шундай дейилган: «Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим» (Ибр. 11:6). Масиҳнинг Ўзи ҳам: «Худога ишонинг…» (Юҳан. 14:1), — деб айтган. Худога бўлган бошланғич имонга қўшиш мумкин бўлган ҳамма нарса устқурма, яъни, бинонинг устки қавати ҳисобланади ва биз кўтарила олишимиз мумкин бўлган баландликлардан қатъий назар, устқурма ушбу бошланғич пойдеворда мустаҳкам туради. Янги Аҳд Худо дунёни Логос, яъни Каломуллоҳ ёрдамида яратди, деб ўргатади ва Каломомуллоҳ танада мужассамлашгунга қадар дунёда бор бўлган Худонинг иккинчи шахси сифатида тенглаштирилади. Каломуллоҳ ҳамма нарсани яратди ва Ўзи яратган мавжудотларда уларни бошқариш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун қолди.

У шу билан бир вақтнинг ўзида яхшилик ва ёмонликни ажрата билишга имкон берувчи инсонга маънавий нур эди. Борлиқ ўз хусусиятига эга бўлмаган

қонунлар туфайли эмас, балки Худо ҳозирлигининг яратувчан овози — Логос туфайлигина аниқ тартибга солинган тизим бўйича ҳаракатланади. Худо у ерда ҳам, бу ерда ҳам ва ҳамма ерда, фақатгина дарахт ёки тошда эмас, балки борлиқнинг бутун бир кенгликларида, ҳамма нарсага яқин жойда ҳам ҳозирдир ва Исо Масиҳ марҳамати билан исталган вақтда ҳар бир севувчи юрак Унга эриша олиши мумкин.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top