3:46

Худонинг содиқлиги 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг содиқлиги ҳақида сўз юритамиз. Биз сизлар билан Худонинг хусусиятлари ҳақида гаплашиб келяпмиз. Худонинг хусусиятлари — Унинг табиатидаги бу ажратиб қўйилган қирралар эмас, балки Унинг ягона борлиғи хусусиятларидир. Булар шунчаки нарса эмас; бу биз Худо ҳақида ўйлашимизга ёрдам берадиган фикр-

мулоҳазалар, бир бутунлик аспектлари, биз У ҳақда ҳақиқат деб билган нарсаларнинг атамасидир. Худо атрибутларини тўғри тушуниб етишимиз учун биз

уларни бир бутунлик сифатида кўришимиз зарур. Биз Худонинг ҳар бир хусусияти тўғрисида алоҳида-алоҳида фикр- мулоҳаза юритишимиз мумкин, бир уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. «Гарчи худо ҳақида гапирган пайтимизда

биз турлича тасвирлаб, бунинг учун ҳар хил сўзларни қўлласакда, Худога тааллуқли ҳисобланадиган ҳамма хусусиятлар аслини олганда Худонинг бенуқсон оддийлиги

туфайли бир-биридан фарқланиши мумкин эмас.

Шу сабабдан биз Худога нисбатан кўриш, эшитиш, дид, ҳид билиш, сезиш, англаб етиш, ақл-идрок, фаросат ва ҳ.к.з каби сўзларни қўлласакда, ҳар бир сўзнинг турлича маъносидан қатъий назар, Худода кўриш эшитишдан, ёки диддан, ёки ҳид билишдан, ёҳуд сезишдан, ёки англаб етишдан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Шунинг учун ҳам эътиқод айланма ҳаракат қилади, чунки Худонинг исталган бир

хусусиятини бошқа бири қўллаб-қувватлайди». Бирор-бир Худо атрибутини ўрганиш давомида Унинг ҳамма атрибутлари — бир бутун эканлиги равшан бўлиб

қолади. Мисол учун, агар Худо Ўз-Ўзидан бор бўлса, у ҳолда бундан Унинг мустақил эканлиги келиб чиқади; агарда Худо чексиз бўлгани ҳолда куч-қудратга эга бўлса, у ҳолда бу Унинг қудратлилигини билдиради. Агарда Худо билимга эга бўлса, у ҳолда Худонинг чексизлиги Унинг ҳамма билимлар Эгаси эканлигини таъкидлайди. Шунга ўхшаб, Худонинг доимийлиги Унинг содиқлиги шартидир.

Худо ўзгармас экан, демак, У садоқатсиз бўла олмайди, чунки бундай қилиш учун Унинг ўзгаришига тўғри келади. Худонинг табиатидаги ҳар қандай нуқсон номукаммалликдан дарак берган бўларди, Худо мукаммал бўлгани учун эса, бундай бўлиши мумкин эмас. Демак, атрибутлар бир-бирини тушунтириб беради ва улар бор-йўғи мутлақ етук бўлган Худо онггининг шуъласи эканлигини исботлайди. Худо амалга оширадиган ҳамма ишлар Унинг атрибутлари билан тўлақонли мувофиқ бўлади. Бу хусусиятларнинг ҳеч бири бошқасига қарама-қарши эмас, балки

уларнинг ҳаммаси бир-бири билан уйғунлашган тарзда мос келади ва Илоҳий чексизлик қаърида бирлашади. Худонинг барча қилган ишлари Ўзига муносибдир, Худода мавжудлик ҳам ва фаолият ҳам бирдек. Одамлар кўпинча Худони ифода

қилишда далилларга зид тарзда, Унинг адолатлилигини Унинг раҳмдиллигидан ажратишга уринишади. Худони аввал Ўз хусусиятларининг бирига, сўнгра иккинчисига мойиллик билдирадиган зот сифатида кўриш — бу Худони Ўзига

ишонмайдиган, заиф ҳамда тутуруқсиз қилиб тасаввур этишдир ва бу ҳолда энди у ҳақиқий Худо эмас, балки бор-йўғи Унинг кўримсиз сояси бўлиб қолади.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top