Ассалому алайкум азиз биродарлар, шоҳлар ва пайғамбарлар даврида яшаган Исроилликлар бир нарсани жуда яхши ўрганишган эди. Улар Худованднинг буюк қудратини ва муқаддаслигини билишган.
Улар тунда оловли устунларни кўришган; улар Синай Тоғида момоқалдироқ бўлиб гумбурлаган ва чақмоқ бўлиб ярақлаган. Улар ўз Олий Руҳонийсига тегишли бўлиб, уларнинг ўрнига Худо билан сўзлашиш учун тахтга ёки маъбадга, Муқаддаслар Муқаддасига боришади.
Улар Унга яқинлашишга қўрқишарди. Бироқ Худованд Ўзини инсонлар яқинлашиб бўлмайдиган даражада жуда узоқ деб ўйлашини истамайди. У инсонларни шунчалик севадики, дунё билан ярашиш учун Ўз Ўғли Исо Масиҳни оламга юборди.
Гуноҳ ҳамма нарсани ўзгартириб юборди ва инсон билан Худонинг ўртасига тўсиқ қўйди. Гуноҳ учун тўлов тўланди ва инсонлар билан Худонинг ўртасида алоқа ва муносабат тикланди.
Исо буни хочдаги ўлими орқали амалга оширди. Ибронийларга китобининг 10 боби 19 ва 22-оятларда шундай дейилган: “Шунинг учун, эй биродарлар, Исо Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришга жасоратимиз бор.
Исо бизга янги, тирик кириш йўлини очиб берди биз энди тўла ишонч ва эътиқод билан, чин қалбдан Худога яқинлашайлик”. Азизлар “Худо, Ота” деган сўзларни эшитганингизда нима ҳақда ўйлайсиз?
Сиз қўпол ҳакам, ёвуз бошқарувчи ёки диктаторни кўз олдингизга келтирасизми? Бу сўзни эшитганда асабингиз бузиладими ёки қўрқасизми? Баъзи одамлар ёшлигида қийналишгани ёки ота-онасидан ёмон хотиралар қолгани учун шундай туйғуларни ҳис қилишган.
Бизни ва барча ўйларимизни кўриб билиб турган Худованд, Ўзининг бизга бўлган севгиси танавий ота-онанинг, ҳатто ердаги энг яхши ота-онанинг севгисидан ҳам буюклигини эҳтиёткорлик билан бизга билдирди.
Муқаддас Руҳдан илҳомланган шоҳ Довуд: “Ота-онам мени ташлаб кетса-да, Худованд мени қабул қилар”-деб айтган эди Забур китобининг 26 боби 10 оятида. Довуд ишончли оилада ўсган бўлса ҳам, инсоннинг севгиси вақтинчалик эканлигини билган.
Забур китобининг 10 боби 13-оятда: “Ота фарзандларига қандай марҳамат қилса, Худованд Ундан қўрққанларга шундай марҳаматлидир” деб ёзилганини ўқиймиз. Танавий ота-онамизнинг меҳрибонлиги тўғрисида ўйлай оламиз ва Худони ҳам уларга ўхшатиш мумкин, лекин Худо улардан минг чандон кўпроқ меҳрибондир.
Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.