3:15

Худонинг раҳмдиллиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худо қачон ва қаерда одамларга зоҳир бўлмасин, У Ўзига ўхшаб ҳаракат қилади. Адан боғидами ёки Гефсимиан боғидами, Худо бирдек раҳмдил ва адолатлидир. Худо ҳамиша инсониятга нисбатан раҳмдил бўлган ва раҳмдиллик намоён қилган ҳолда, ҳар доим адолатли бўлади. Худо ер юзини тўфон босгунга қадар ҳам шундай қилган, шунингдек, Масиҳ одамлар орасида юрганида ҳам шундай бўлган; У ҳозир ҳам шундай қилаяпти ва бундан кейин ҳам шундай қилади, чунки У — Худодир.

Агар Илоҳий раҳмдиллик — вақтинчалик кайфият эмас, балки Худонинг абадий борлиғи хусусиятларидан бири эканлигини тушуна олганимизда эди, биз қачонлардир бу раҳмдиллик ниҳоясига етади, деб қўрқувга тушмаган бўлар

эдик. Раҳмдиллик ҳеч қачон бошланмаган, у ҳамиша мавжуд бўлган ва ҳеч қачон ниҳоясига етмайди. Раҳмдиллик ҳеч қачон кўпайиши мумкин эмас, чунки у ўз-ўзидан чексиздир ва у ҳеч қачон камаймайди, чунки чексиз нарсанинг камайиши мумкин эмас. Самода, ёки ер юзида, ёҳуд дўзахда юз берган ёки юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай нарса Тангримизнинг раҳм- шафқатини ўзгартириши мумкин эмас. Худонинг раҳмдиллиги абадий — чексиз, Илоҳий шафқатининг беҳисоб кенглиги ва Илоҳий ҳайрихоҳлик бўлиб қолаверади.

Ҳукм — бу маънавий ноҳақлик қаршисидаги Худонинг адолатлилигидир, раҳмдиллик эса — бу одамларнинг азоб- уқубатлари ва гуноҳлари қаршисида турувчи Худонинг шафқатидир. Дунёда гуноҳ, ғам-андуҳ ва кўз ёшлари бўлмаган

тақдирда ҳам, Худо барибир чексиз раҳм-шафқатли бўлиб қолаверар эди; бироқ Худонинг раҳмдиллиги Унинг қалбига яширинган ҳолда ва Ўзи яратган Коинотга номаълум бўлиб қолиши мумкин эди. Раҳмдилликка муҳтожлик бўлмагач, уни

улуғлаш учун бирорта ҳам овоз янграмаган бўлар эди. Инсоннинг бахтсизликлари ва гуноҳлари Худонинг раҳмдиллигини келтириб чиқаради.

Асрлар давомида Жамоат «Тангрим, раҳм қил! Масиҳ раҳм қил!» — дея илтижо қилиб келди; бироқ, адашмасам, мен бу илтижода ғамгинлик ва афсус-надомат оҳангини эшитаман. Илтижо қилаётганлар гўёки барча шарт-шароитларга тан бериб,

умидсизликка тушиб қолгандек, тез-тез такрорланиб турадиган бундай оҳангдаги илтижоли фарёд, кишини эҳтимол улар эришишларига ҳеч қачон кўзлари етмайдиган инъом ҳақида ибодат қилаётгандир, деб ўйлаб қолишга мажбур қилади.

Жамоат бурчни бажариш, деб билган ҳолда Худонинг улуғворлиги ҳақида куйлаши ва имон рамзини кўп марталаб ўқиши мумкин, бироқ раҳмдиллик гўёки — фақат орзу қилиш мумкин бўлган, аммо ҳеч қачон ундан фойдаланиб бўлмайдиган

самовий инъомдек, унинг раҳмдиллик ҳақидаги илтижоси жуда заиф умиддек бўлиб чиқиши мумкин. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top