3:17

Худонинг мархамати 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дунёни сув босиши олдидан Нуҳ

«Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди» (Ибт. 6:8). Бундан бошқа қанақа бўлиши мумкин эди? Худо ҳамиша Ўзлигини сақлаб қолади, марҳамат эса — Унинг

муқаддас борлиғи хусусиятидир. Қуёш ўзининг ёрқин нурларини яшира олмагани каби, У Ўз марҳаматини яшира олмайди. Одамлар қуёшнинг ёруғидан қочиб, зулматга ва ҳавоси заҳ, деворлари эса пўпанак билан қопланган ер қаъридаги

ғорларга яширинишлари мумкин, бироқ бу одамлар қуёшни сўндира олмайдилар. Худди шунга ўхшаб, одамлар ўзларини у ёки бу мажбурлиятлардан озод деб ҳисоблаган ҳолда, Худонинг марҳаматини инкор қилишлари мумкин, аммо улар

бу марҳаматни ҳеч қачон сўндира олмайдилар.

Агарда Эски Аҳд даври қаттиқўл, мустаҳкам қонун даври бўлганида эди, у ҳолда Муқаддас Китоб тарихининг илк даври манзаралари бу қадимий китобларда биз кўриб турган даврга қараганда у қадар ёрқин, сержило бўлмас эди. Худонинг дўсти

— Иброҳим бўлмас эди; Худо қалбига маъқул бўлган инсон — Довуд ҳам бўлмас эди; Самуил ҳам, Ишаъйё ҳам, Дониэллар ҳам бўлмаган бўларди. Ибронийларга Мактубнинг ўн биринчи бобида таъкидлаб ўтилган Эски Аҳднинг илоҳий улуғворлиги тушунарсиз ва кераксиз бўлиб қолар эди. Худонинг марҳамати

муқаддасликка Эски Аҳд даврида ҳам худди бугунги кундаги каби имконият яратди.

Ҳобилдан бошланиб, то ҳозирги даврга қадар ҳеч Ким Худонинг марҳаматисиз нажот топмаган. Одамзод Адан боғидан ҳайдалган вақтлардан буён ҳеч ким Худонинг марҳаматисиз Унинг илтифотига сазовор бўла олгани йўқ. Шунингдек, ҳар қандай инсон Худонинг марҳаматига қаерда эришган бўлишидан

қатъий назар, бу ҳар доим Исо Масиҳ туфайли юз берган. Худонинг марҳамати ҳақиқатан ҳам Исо Масиҳ орқали келди, бироқ у Исонинг охурда туғилишини ёки хочда жон беришини кутиб ўтиргани йўқ, Илоҳий марҳамат бунга қадар ҳам ҳаркатда бўлган. Масиҳ — дунёнинг бошиданоқ бўғизланиш учун

берилган қурбонлик қўзисидир. Худо билан дўстона муносабатни қайта тиклаган тарихдаги биринчи инсон буни Масиҳга бўлган имони орқали амалга оширди.

Аввалги даврларда одамлар Масиҳнинг гуноҳлар учун тўлов тўлаш

хизматини кутиб яшаганлар, эндиликда, ана шу хизмат амалга ошган бир пайтда, улар Худога қайтиб келишмоқда. Бу одамлар Худога ҳамиша Унинг марҳаматига кўра, имонлари туфайли қайтиб келишади. Биз шунингдек Худонинг марҳамати чексиз ва абадий эканлигини ҳам назарда тутишимиз керак. Худо марҳамати

бошланишга эга бўлмаган ва худди шунингдек, унинг охири ҳам бўлиши мумкин эмас; Худонинг хусусияти сифатида у чексизлик каби чегарага эга эмас.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top