Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Муқаддаслик — бу Худонинг борлиги сифатидир. Муқаддас бўлиш учун Худо ҳеч қанақанги қолип бўйича тўғирланмайди. Унинг Ўзи — ана шу қолипдир. Худо ўзидан бошқа ҳеч нарса бўлолмайдиган покликнинг чексиз, эришиб бўлмас тўла-тўкислиги билан мутлақ муқаддасдир. Худо муқаддас экан, Унинг барча атрибутлари ҳам муқаддасдир; яъни, ҳар сафар биз Худога тегишли бўлган бирор нарса ҳақида ўйлаганимизда, уни муқаддас билиб, фикр юритишимиз керак. Худо муқаддасдир ва У муқаддасликни Ўзи яратган Коинотнинг соғломлигининг маънавий шарти қилиб қўйди. Гуноҳнинг дунёда вақтинчалик эканлиги буни таъкидлайди, холос. Муқаддас бўлган ҳамма нарса — соғломдир; ёвузлик — бу охир-оқибатда ўлим билан тугаши керак бўлган аҳлоқий хасталикдир.
Ҳатто сўзнинг тузилиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Инглиз тилида «муқаддас» — holy — сўзи «соғлом», «бутун» деган маъноларни англатувчи halig, hal
англосаксон сўзларидан келиб чиққан. Худо авваломбор Ўз Коинотининг маънавий соғломлиги, яъни унинг муқаддаслиги ҳақида ғамхўрлик қилар экан, у ҳолда
Коинотнинг муқаддаслигига қарши йўналган ҳамма нарса ҳамиша Худода норозилик ўйғотади. Ўз ижодини сақлаб қолиш учун Худо Унинг ижодини яксон қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсани йўқ қилиб юбориши керак. Худо ҳар қандай иллатни бартараф қилишга ва дунёни тузатиб бўлмас аҳлоқий тубанлашишдан сақлаб қолишга қарор қилган бир пайтда дарғазаб бўлади, деб айтишади. Дунё тарихидаги ғазаб билан тўлиб-тошган ҳар қандай Худо ҳукми Унинг ижодини сақлаб қолиш учун қилинган ҳаракат эди.
Худонинг муқаддаслиги, Худонинг ғазаби ва Худо яратган мавжудотларнинг соғломлиги бир-бири билан узвий боғлиқдир. Худонинг ғазаби — бу Унинг
ёмонлик ва ҳалокатга олиб келувчи ҳамма нарсага бўлган шафқатсиз муносабатидир. Она ўз боласини ҳаётдан олиб кетиши мумкин бўлган полиомиелитдан нафратлангани каби, Худо ҳам иллатдан нафратланади.
Худо чегара билмас муқаддаслик билан муқаддасдир ва бу муқаддасликни У Ўзи яратган мавжудотларга бера олмайди. Бироқ нисбий ва вазиятга боғлиқ бўлган муқаддаслик ҳам мавжуд. Бу муқаддасликни Худо самода фаришталар ва
серафимларга, ерда эса гуноҳлари ювилган ва самодаги ҳаётга тайёргарлик кўраётган одамларга тақсимлайди. Бу муқаддасликни Худо Ўз фарзандларига бериши мумкин ва бераяпти.
Худо бу муқаддасликни уларнинг зиммасига хизмат тариқасида юклаган ва берган ҳолда ўз фарзандлари билан бўлишиши мумкин. Бу муқаддасликка улар қўзи қони орқали эришишлари мумкин. Уларга мана шу имкониятни яратиб
бергани учун ҳам, Худо улардан бу муқаддасликнинг бўлишини талаб қилади.
Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.