4:18

Худонинг олий хокимияти 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг исми — Унинг ишлари бенуқсон эканлигига шубҳа қилмаслигимиз учун етарлича кафолатдир.

Иккинчи шубҳасиз муаммо инсон хооҳиш-иродаси билан боғлиқ муаммодир. Агар Худо Ўз Коинотини Ўзининг шохона фармонларига кўра бошқарса, у ҳолда инсон қандай қилиб эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин? Агарда у эркин танлаш

ҳуқуқига эга бўлмаса, у ўз ҳатти-харакатлари учун жавоб бера оладими? Инсон бу ҳолатда ўзининг жамики ҳаракатлари ипларидан тортиб Ўзига ёққанича ўйнатаётган саҳна ортидаги Худога боғлиқ бўлган қўғирчоққа ўхшаб қолмайдими? Бу саволларга жавоб беришга уриниш масиҳийлик жамоатини иккита гуруҳга ажратиб қўйди. Бу гуруҳларнинг номи иккита машҳур теолог — Якоб Арминий ва Жан

Кальвинларнинг номидан келиб чиққан. Кўпчилик масиҳийлар у ёки бу гуруҳда бўлганлигидан ва Худонинг олий ҳокимиятини ёки инсоннинг эркин хоҳиш-истагини инкор қилаётганлиги билан қаноатланишади.

Аммо қуйида ифода қилинган уриниш у ёки бу лагернинг тарафдорлари учун ишончли бўлиб кўринмасада, унисини ҳам, бунисини ҳам инкор қилмаган ҳолда,

ҳар икки қарашни ҳам келишувга олиб келиш имконияти берилади. Ўзининг олий ҳокимияти билан Худо инсонга маънавий танлаш эркинлигини берди ва

инсон яхшилик ва ёмонликнинг биттасини танлаш йўли билан бошиданоқ Худонинг шартини бажарди. Инсон ёмонликни танлаган пайтида, у бу иши билан Худонинг олий ҳокимиятига қарши чиқмайди, аксинча, Худонинг иродасини бажаради. Чунки

Худонинг абадий амри инсонга нимани танлаши кераклигини айтмайди, бироқ инсон бу танловда эркин эканлигини таъкидлайди. Инсоннинг хоҳиш-иродаси ўз қўлида, чунки Худо олий ҳокимиятга эга. Агарда Худода олий ҳокимият бўлмаганида эди, У Ўзи яратган мавжудотларга маънавий эркинлик Бера олмаган бўлар эди. У бундай қилишдан чўчиган бўлар эди. Балки бу нарсани англаб етишимиз учун кундалик ҳаётдан олинган мисол ёрдам берар.

Океанда сузадиган лайнер Нью-Йоркдан Ливерпульга қараб йўлга чиқади. Тайинланган жой бунга шавобгар одамлар томонидан аниқланган. Уни ҳеч

нарса ўзгартира олмайди. Бу нарса олий ҳокимият ҳақида бир мунча узоқроқ тасаввурни беради. Лайнер бортида бир неча ўнлаб йўловчилар бор. Улар

занжирлаб қўйилмаган ва уларнинг ҳаракатлари ҳеч қандай фармон билан чегараланмаган. Йўловчилар бутунлай эркин ва истаганча ҳаракат қила оладилар. Улар ўзлари истаганча овқатланишади, ухлашади, ўйнаб-кулишади, палубада сайр

қилишади, мутоола қилишади, суҳбатлашишади; ва бу Билан бир вақтнинг ўзида катта лайнер уларни белгиланган жой томон олиб кетаверади. Бу ерда эркинлик ҳам, олий ҳокимият ҳам мавжуд ва улар бир-бирларига қарама-қарши чиқмайди.

Худонинг олий ҳокимияти ва инсоннинг эркинлиги орасидаги муносабат ҳам

худди шунга ўхшашдир. Худонинг шохона режасининг улкан лайнери тарих денгизида олдиндаги тайинланган жой сари шиддатли сузиб бормоқда. Худо дунё яратилгунига қадар Исо Масиҳда белгилаган азалий мақсадлар томон ҳеч қандай

тўсиқларсиз илгарилаб бормоқда. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top