3:22

Худо хамма жойда

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Шамолни ким кўра олади? Бу менинг қўлимдан келмайди, билишимча, сизларнинг ҳам, азиз болажонлар. Бироқ шамолни кўрмай туриб ҳам унинг борлигини биламиз.

Биз уни сочларимизда сезамиз ва унинг эсишидан ўт-ўланларнинг, дарахтларнинг эгилаётганлигини кўрамиз. Бироқ шамолнинг ўзини ҳеч ким кўрмаган. Шунга ўхшаб, Худони ҳам кўра олмаймиз. Бироқ Унинг ҳақиқатан ҳам борлигини биламиз. Биз Худони Унинг амалга ошираётган ишларидан билиб олишимиз мумкин. Сен Худонинг борлигини тасдиқловчи бир нечта У бажараётган ишларини айтиб бероласанми?

Мисол тариқасида юлдузлар, қуёш ва ойни олайлик. Сен, улар ўз-ўзидан осмонга жойлашиб олган, деб ўйлайсанми? Ахир кимдир уларни ўша ерга жойлаштириши керак бўлган-ку. Уйни кўриб, сен уни ердан ўсиб чиққан, деб айтмайсан. Уни кимдир қурганлигини биласан. Осмондаги сон-саноқсиз юлдузларни кўрганимизда уларнинг ҳам тасодифан пайдо бўлиб қолмаганлигини яхши биламиз.

Кимдир уларни ўша ерга жойлаштирган. Ана шу Кимдир аслида Худодир. Биласанми нима учун биз Худони кўролмаймиз? Худо шундай ажойиб ва яхшики, биз Уни кўрсак, шу заҳоти ўлиб қолган бўлардик. Аммо пайти келиб, Худо агар Унга итоат қилиб яшаган бўлсак, бизни Ўз ҳузурига, самога олиб кетади. Ўшанда биз Уни бутун шон-шуҳратида кўрамиз.

Ҳозир Худони кўра олмасак ҳам, Унга ишонишимиз ва Уни севишимиз мумкин. Муқаддас Китоб бизга Худо, Ўзининг биз инсонларга бўлган севгиси ва ғамҳўрлиги ҳақида гапиради. Худони севиш учун Уни кўриш шарт эмас. Худони ҳеч қачон кўрмай туриб севишимиз мумкин. У бизга жуда кўп ажойиб нарсаларни инъом қилган: яшашимиз учун бошпана, ота-она ва бошқа кўп нарсалар.

Шунинг учун ҳам биз Худони ҳозирча кўра олмаслигимизга қарамай, севишимиз ва Ундан миннатдор бўлишимиз керак. Агар сен Худовандни севсанг Унга шундай деб айтишинг мумкин: «Азиз Раббимиз! Қилаётган ишларинг орқали Сенинг борлигингни билаётганимиз учун Сендан миннатдормиз. Юлдузлар, қуёш ва ой Сенинг борлигингдан дарак беради. Бизнинг Самовий Отамиз Худодир».

Лекин Ҳазрати Исо Масиҳ ҳам Худо эканлигини биламиз? Шунингдек, Муқаддас Руҳ ҳам Худодир. Уларнинг уччаласи ҳам Худо ҳисобланади. Бироқ бу учта Худо бор, дегани эмас. Биз учбирликдаги ягона Худога эгамиз. Нима бўлганда ҳам, Худо ягонадир. Азиз дўстларим, Худованд ҳар биримиздаги муаммоларимизни ва хурсандчиликларимизни Унга айтишимизни жуда-жуда истайди. У ҳар бир инсоннинг ҳаёт тарзини ўзгартира олади. Чунки У қудратли ва буюк Худованддир. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчимиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top