3:17

Худонинг олий хокимияти 5 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бизнинг атрофимизда авж олаётган

маънавий тўқнашувда ким Худо томонда бўлса — ғолиб томонда бўлади ва мағлубиятга учрамайди; ким бошқа томонда бўлса — мағлуб томонда бўлади ва ғалаба қила олмайди. Бу ерда тасодифлар мавжуд эмас, бу ерда муваффақият келтирувчи карта ёрдамида ютиб чиқишнинг иложи йўқ. Амалга оширилган

танловнинг натижаларини инкор қилиш эркинлиги эмас, балки кимнинг томонида бўлиш учун танлаш эркинлиги бор. Худонинг марҳамати билан биз нотўғри танлов учун тавба қилишимиз ва янги, тўғри танловни амалга ошириш билан, оқибатларни

ўзгартиришимиз мумкин. Бундан ошиғи бизнинг қўлимиздан келмайди.

Маънавий танловнинг бутун бир моҳияти Исо Масиҳ атрофига жамланади. Масиҳ бу ҳақда тўғрида-тўғри: «Ким Мен билан бирга бўлмаса, У менга қаршидир» (Матто 12:30), шунингдек «Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди» (Юҳан. 14:6), — деб айтган. Хушхабарнинг мазмуни ўзида учта турли элементни мужассамлаштиради: эълон, амр ва даъват. Хушхабар Худо марҳаматига кўра гуноҳларнинг ювилиши ҳақидаги хуш хабарни эълон қилади; у барча одамларга улар қаерда бўлишларидан қатъий назар, тавба қилишларини амр қилади ва ҳамма одамларни Исо Масиҳга Рабби ва Нажоткори сифатида ишониб, Худо инъоми шартларини қабул қилишга даъват қилади. Биз танлашимиз керак: ё Хушхабар айтганларини бажаришимиз ёки ишончсизлик билан юз бурган ҳолда ўз

устимиздаги унинг ҳокимиятини инкор қилишимиз керак.

Ҳар бир киши ўз танловини амалга оширади, бироқ бу танловнинг оқибати Худонинг шоҳона хоҳиш-иродаси томонидан аниқлаб қўйилган ва бу ерда ҳеч қанақанги ёрдам сўраб қилинган илтижоларнинг фойдаси йўқ.

Агарда бунга абадийлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, у ҳолда Жамоатни узоқ давом этган бобил асирлигидан озод қилишлари ва унда аввалгидек Худо исмини Яна улуғлашлари бугунги куннинг энг муҳим заруриятидир. Бироқ

биз Жамоатни қандайдир ўз хусусиятига эга бўлмаган таркибдек, ақлга тўғри келмайдиган эътиқод абстракциясидек билиб, унинг ҳақида бундай мулоҳазалар юритишимиз керак эмас. Биз масиҳийлар — Жамоатдирмиз ва биз нимаики иш

бажарсак, Жамоат бажаради.

Бундан бу ҳар биримизнинг шахсий вазифамиз эканлиги келиб чиқадики. Жамоатда олға ташланган ҳар бир қадам маълум бир алоҳида инсондан бошланиши керак.

Оддий масиҳийлар қўлдан бой берилган шон-шуҳратни қайтариб олишлари учун нима қилишлари лозим? Бу ерда биз билишимиз мумкин бўлган бирор сир мавжудми? Биз бугунги вазиятда, ўзимизнинг шахсий вазиятимизда қўллашимиз мумкин бўлган қандайдир шахсий янгиланиш формуласи борми? Бу

саволга жавоб — ҳа.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top