3:34

Худонинг ғазаби

MP3

“Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр. Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир; Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ.” (Рим. 1) Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худонинг ғазаби деганда кўзингиз олдига нималар келади? Кўпчилик, ушбу ҳақиқат ҳақида ўйлаганида, кўз олдига қиёмат қойим, яъни ўлимдан кейин келадиган Худонинг адолат қиличи ҳақида ўйлайди. Албатта, дўзоҳ ва шу билан боғлиқ нарсалар Худонинг ғазабини ифода этувчи иборалардир.

Лекин, Римликларга йўлланган мактубнинг биринчи бобида тилга олинган Худонинг ғазаби мутлақо дўзох ёки оловли кўл хақида эмас. Базилар эса, Худонинг ғазаби ҳақида эшитса, ўша захоти осмонда гумбирлайдиган мамақалдироқлар, ер қимирлашлар, сув тошқирлари ва бошқа шунга ўхшаш фожиалар хақида ўйлайдилар. Лекин, Худонинг ғазаби, бу фақат келажакда рўй берадиган нарсалар эмас. Аксинча, Худонинг ғазаби хозир хам келиши мумкин бўлган нарса. “Кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр” деган ибора, фақат келажакда амалга ошадиган вазиятни назарда тутмаяпти. Бу оятда, Худонинг ғазаби ёмғирга ўхшаб булутлардан бошимизга ёғади дейилмаган. Бу оят бизга, Худонинг ғазаби хамма жойда бор бўлгани ҳақида сўзлайди.

Худонинг ғазабини кўринмас кучлар олиб келади, ушбу кучлар хаётимизда амал қилади. Шунинг учун ҳам, Худонинг ғазабидан қутулиб бўлмайди. Биз гуноҳкор табиятимиз туфайли, доим Унинг ғазабига дучор бўламиз. Нафақат дучор бўламиз, балки бундан азоб ҳам чекамиз. Унинг ҳақиқий ғазаби хамма ерда. Билингки, Унинг севгиси ва Хушхабари йўқ жойда, албатта Унинг ғазаби бўлади. Худонинг ғазабини кўроқ тушуниш мақсадида, Довуд пайғамбарнинг саксон тўққизинчи саносини ўқиб берсам: ”Ё Раббий, Сен барча наслларимизга паноҳ эдинг. Тоғлар вужудга келмасидан олдин, Ер ва коинот бунёд бўлмасидан бурун, Азалдан ва илалабад Сен Тангрисан. Сен инсонни тупроққа қайтарасан, Эй одам ўғиллари, қайтинглар! – дейсан. Мана, Сенинг назарингда минг йил – Ўтиб кетган кечаги кун каби, Бир тун қоровуллиги қадардир. Одамларни селдай супуриб ташлайсан, Улар уйқу сингари ўтиб кетадилар, Субҳда кўкариб чиққан ўтга ўхшайдилар. Субҳда ўт кўкариб гул очар, Оқшомда эса сўлиб, қуриб кетар. Мана, Сенинг қаҳр-ғазабингдан Биз ваҳималаниб, тугаб боряпмиз. Сен гуноҳларимизни қаршингга келтирдинг, Сирли ишларимизни юзинг нурига чиқариб қўйдинг. Бор кунларимиз Сенинг ғазабинг остида ўтди, Йилларимизни оҳ билан бой бериб қўйдик. Умримиз муддати етмиш йил экан, Ёки бардамлик берса саксон йил экан, Унинг чўққиси ҳам жафо ва заҳматдир. Ҳаёт тезлик билан ўтар, Мана, биз учиб кетамиз! Ғазабинг шиддатига кимнинг фаҳми етар? Қаҳринг даҳшатини ким ўлчар экан? Кунларимизни санашни бизга ўргатгин, Токи доно қалб эгаси бўлайлик! Қайтгин бизга, эй Худованд, қачонгача..? Қулларингга раҳм айлагин! Субҳда яна иноятинг ила бизни тўйдиргин,

Токи умримиз борича шод бўлиб куйлайлик. Бизни ранжитган кунлар эвазига, Балога йўлиқтирган йиллар эвазига Бизни тағин севинтиргин!” Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top