3:24

Масиҳни билиш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Биз аниқ бир мақсад билан қутқарилганмиз. Раббимиз бизнинг ҳаётимизда нималар қилганини бўлишиш учун чақирилганмиз. Лекин Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришимиздан олдин, биз Уни шахсан таниб-билишимиз керак. Уни таниб-билиш учун У билан бирга вақт ўтказиш керак. Зеро биз У ҳақида ҳеч нарса билмасак, қандай қилиб гувоҳлик беришмиз мумкин? Судья бизга маълум бўлмаган нарса учун гувоҳлик беришимиз учун чақирадими?

Исо барча шогирдларини бутун жаҳон бўйлаб хушхабар тарғиб қилиш учун юборгани рост. Яна У улар бутунлай тайёр бўлмагунча кутиб туришларини буюрди. Муқаддас Китобнинг асосий оятларини ёдлаш, ёки одамларга эришиш йўлларини кўриб чиқиш кўп вақт олмаса керак. Меҳнаткашлар одамлари Масиҳга қандай олиб келаётганини кузатиш ҳам кўп вақт олмаса керак. Лекин Масиҳни таниб-билиш, Унинг қайта тирилиш қудратини, Унинг севгисининг теранлигини таниб-билиш умримиз давомида вақт талаб қилади. Биз Унга хизмат қилаётганимиз учун У ҳақида янада кўпроқ билишни истаймиз. Бу ҳақида ҳаворий Павлус Коринф Жамоатига ёзган. У ўз онгини хочга михланган Исо Масиҳдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган қилганини айтади (1-Коринфликларга 2:2).

Шогирдлар ҳам вақтини ўрганиш билан ўтказар эди. Бу ўрганиш вақти эса уларнинг Рабби бўлган Масиҳ хушхабарни тарқатишдаги асосий сир эди. Шогирдлар Исо чақирган кундан бошлаб, улар ҳеч шубҳасиз Унга ишонишди. Лекин чақалоқ бир кунда ўсиб ва юриб кета олмаганидек, шогирдларга ҳам Масиҳни таниб-билишлари учун узоқ вақт керак бўлди. Бу учун уларнинг бутун ҳаёти кетди! Кейинроқ эса, Ёзувда Исонинг ердаги хизмати тугаб бораётганида шогирдлари Уни қолдирди деб ёзилган. Лекин Уни яхши билган 12 шогирд эмас. Бутрус Унга мурожаат қилган ҳолда уларнинг номидан деди: «Раббим, – деди Симун Бутрус, – бизлар кимга борайлик? Сенда абадий ҳаётнинг сўзлари бор» (Юҳанно 6:68). Фақат шу билим уларни Раббийга яқинлаштиришда давом этди. Шогирдларидан бири бўлган Тўма, у ишонган Исонинг ўлимидан бутунлай изтиробга тушган эди. Унинг олдида тиз чўкди ва деди: «Эй, менинг Раббим ва Худойим!» (Юҳанно 20:28). Айнан ушбу шахсий билим уни ўзининг Раббига яқинлаштирди. Бутрус тоғда Исонинг қиёфаси ўзгарганида Унинг бутун шуҳратини кўрди (Луқо 9:29). Худо унга Ўз Ўғлининг ҳақиқий табиатини кўрсатди. Исо Бутрусдан уч марта бошқаларга ёрдам беришини сўради. Бутрус эса Масиҳнинг номини куч ва ҳокимият билан гапирди. Шундай бўлса ҳам у Худо севгисининг кучини ҳам буюклигини ҳам билмасди. У Худо севгиси – ирқ ва тана рангидан қатъий назар барча одамлар учунлигини билмасди.

Шундай қилиб, Масиҳ билан биргаликдаги давом этувчи тажрибангиз яъни Уни эшитиш, У билан гаплашиш орқали шогирдлар ҳақиқатдан Уни таниб-билишди. Биз ҳам хушхабар тарқатишдан олдин, худди шундай йўл билан Масиҳни таниб-билиб олишимиз керак.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top