3:18

Бир-биримизни севайлик!

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз биродарлар орасида бўлган севги нақадар ажойибдир. Бу севгини бизга Раббимиз ўргатган. Қандай қилиб дейсизми? Хочдаги ўлими орқали. Биродарлик севгиси ҳақида Каломда ҳам жуда кўп оятлар мавжуд. Масалан, Юҳаннонинг биринчи мактубида қуйидаги оятлар бор. “Бошда сизлар Масиҳдан эшитган васият шу: бир-биримизни севайлик! Ўз укасини қатл қилган иблис зоти Қобилга ўхшамайлик. Қобил укасини нима учун ўлдирди?

Чунки унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса солиҳ эди. Эй биродарларим, агар дунё сиздан нафратланаётган бўлса, ҳайратланманглар. Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз. Кимки биродарини севмаса, ўлим ҳолатида қолади. Биродаридан нафратланган ҳар қандай киши қотилдир.

Ҳеч бир қотил эса абадий ҳаётга эга бўлмаслигини биласизлар. Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз. Агар бирор киши фаровон ҳаёт кечираётган бўлса-ю, биродарини муҳтожлик ҳолатида кўриб туриб, кўнглини тош қилса, қандай қилиб у одамда Худонинг севгиси жой олади? (1Юҳанно 3:11-17). Азизлар, келинг, бугунги ибодатни айнан мана шу мавзуга, аниқроғи, бир-биримизга бўлган севги ва муҳаббат мавзусига қаратсак. Истасангиз, ибодатимга шерик бўлинг, чунки биргаликда айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, бизга севишни ўргат! Ахир Сен севги ва муҳаббат Худосисан. Сен беқиёс севгингни хазрати Масиҳ орқали намоён этдинг. Худойим, биродарларимиз бўлган муносабатларимиз Сенинг муқаддас севгингга таянсин.

Худойим, Сен чин севгини бизга кўрсатдинг. Отажон, юракларимизни ўзгартир. Нафрат жой олган юрагимизни олиб ташла. Бунинг ўрнига пок ва севгинга тўла юракни қалбимизга жойлаштир. Худойим, ахир Сен муқаддас Худонинг бағрида бўлиш нақадар ажойибдир. Бундан ортиқ бахт йўқдир. Худойим, онгимизни покла. Онгимиз фақат Сенинг ҳақиқатинг ва муҳаббатинг билан овора бўлсин. Бу дунёнинг ишларига вақтимиз ва хохишимиз бўлмасин.

Худойим, дунё бизни қувғин ёки хақоратга солганида хайрон бўлмайлик, чунки Раббимизни ҳам шундай қийноқларга солиб хочга михлашган эди. Дунё биздан нафратланяпти, чунки биз энди унга тегишли эмасмиз, аксинча, биз Сенинг шохлигинга тегишлимиз, биз Сенинг муқаддас ойиланга мансубмиз. Худойим, кўнглимизни тош бўлишига йўл қўйма. Асло. Аксинча, кўнглимизу-вужудимиз Сенинг ажойиб севгинга тўлиб тошсин. Худойим, Сенинг ажойиб севгинг барчамизни қамраб олсин. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top