MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Замон шиддат билан ривожланиб боргани сайин, инсон эгаллаши мумкин бўлган касблар сони ҳам ортиб бормоқда. Компьютер ҳали ихтиро қилинмай туриб, унинг дастурловчиси, устаси, у билан ишлайдиган одамлар касби ҳам йўқ эди. Касблар орасида энг қадимийси ва дастлабкиси нима экан? Дурадгорлик бўлса керак. Йўқ, инсон ҳали дурадгорликни ўрганмай туриб, деҳқончилик қилган, деҳқончилик бўлса керак. Йўқ, энг аввало инсон ҳайвонлар боқишни бошлаган-ку, демак, энг қадимий касб тури бу йилқичилик. Аниқроқ айтадиган бўлсак, чўпонлик қилиш. Бу касб ҳозиргача ҳам мавжуд. Қаранг, ҳамма жой техника туфайли тараққий этиб кетганига қарамай бу касб ҳали ҳам мавжуд. Инсонлар ҳали ҳам чўпонлар ҳизматига муҳтож. Албатта-да, қишлоқ аҳолиси мол-қўй боқар экан чўпонлар иши йўқолиб кетмайди.

Narrator 2 Англаган бўлсангиз, бугунги суҳбатимиз чўпонлар ҳақида. Мен илк марта чўпонлар ҳақида бундай эътибор ва ҳурмат билан ёзилган оятларни ўқиганимда, бу касбни жуда аҳамиятсиз деб ўйлардим. Келинг, шу маълумотларни сиз билан бўлишаман: «Ўша юртда чўпонлар бор эди. Улар тунда сурувларини пойлаб, далада тунар эдилар. Тўсатдан Худованднинг фариштаси уларнинг олдида пайдо бўлди ва илоҳий нур уларнинг кўзларини қамаштирди. Бу даҳшат чўпонларни ваҳимага солди» (Лук 2:8-9). Қарийиб икки минг йил олдин, тарих рад эта олмайдиган бироқ инсонларга нажот олиб келиши керак бўлган Нажоткор Масиҳ туғилди. Унинг туғилишини энг биринчи бўлиб эшитган бахтли инсонлар – чўпонлар эди. Улар чиндан ҳам самода ёрқин нурни ва фаришталарни кўриб қўрқиб кетишди. Уларнинг ҳолатини тасаввур қилиб кўринг.

Narrator 1 Умрида ҳеч ҳам фаришталарни кўрмаган оддий инсонлар тўсатдан фаришталарни кўрса. Сиз қандай ҳолатга тушган бўлардингиз. Улар ўқимаган ва оми инсонлар бўлишса ҳам, уларнинг айтганлари ҳақиқат ва илоҳий эканлигини англашарди. Шунинг учун ҳам фаришталар айтганига кўра, чақалоқ Масиҳни ва унинг ота-онасини бир оғилдан топдилар. Борибоқ унга сажда қилдилар. Чўпонлар ўқимаган бўлса ҳам энг тўғри ишни қилишди. Шундай қилиб, чақалоқ Масиҳни кўрган ва у ҳақида хушҳабар айтган энг биринчи кишилар бўлдилар. Нега Худованд айнан биринчи бўлиб чўпонларга бу ҳабарни етказди экан?! Нега дурадгорга ёки шоҳга эмас, чўпонларга? Бунинг замирида иккита сабаб бор. Биринчи сабаб бу чўпонларнинг иши. Улар мол-қўй боқиб, қаерда ўт-ўланлар бўлса, ўша ерга борадилар.

Narrator 2 Улар қишлоқма-қишлоқ юриб, қўйларини озиқлантирадилар. Йўл-йўлакай учраган одам билан ҳаётида биринчи марта содир бўлган, ғайритабиий ҳодисани гаплашган. Шундай қилиб, Исо Масиҳ туғилгани ҳақидаги ҳабар чўпонлар орқали бутун Яҳудияга тарқалган. Иккинчи сабаби — Исо Масиҳнинг улғайиб ер юзида қиладиган иши, рамзий маънода чўпонларникига ўхшарди. Чўпонлар қўйларига жуда сабр-тоқатли бўлади. Уларнинг муҳтожликларини қондиради. Ўтлоқларга олиб боради, сув ёқалаб олиб ўтади, йиртиқчлар ҳужумидан ҳимоя қилади. Кун иссиғида эса салқин жойларга олиб бориб дам олишига имкон яратади. Қўйларидан бирортаси йўқолиб қолса, қидиради. Фалокатга учраган бўлса, қутқаради. Хуллас, чўпон қўйларнинг ҳалоскори ва ғамхўр кишиси. Исо Масиҳ ҳам худди улардай, инсонларни бошларига тушадиган фалокатдан қутқариш, уларга ғамхўрлик қилиш ва Худо йўлига бошлаш учун келган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top