3:10

Ҳис-туйғу билан эшитувчилар

MP3

Narrator 1 «Шу вақтда бир уламо Унга яқинлашиб: — Устоз қаерга борма, мен Сенинг орқангдан юраман, — деди.» (Мат 8:19).

Ассалому алайкум. Тингловчилар турли хил бўлишини биласизми? Баъзи тингловчилар тинглаш чоғида чуқур мулоҳаза юритишади, сўнг ўзига керакли сабоқни олиб, тинглаганидан ҳулоса чиқаради. Бошқа турдаги тингловчилар эса, юзаки тинглашади. Улар тинглаётганларида ҳис-туйғуларига таянишади. Эшитганлари ҳиссиётларини жунбушга келтириб, шошилиб қарор чиқаришади ва бу қарори мустаҳкам бўлмайди. Баъзи тингловчилар эса эшитган нарсасни тезда унутиб юборади. У ҳақида бош қотириб ҳам ўтирмайди. Аёнки, бундайлар эшитган нарсасидан сабоқ олмайди. Бугун эса биз ҳис-туйғуга берилиб эшитадиганлар ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳис-туйғу билан эшитишнинг қандай ёмон томони бор, дерсиз? Унинг ёмон томони йўқ, камчилиги бор.

Narrator 2 Муқаддас Каломда Исо Масиҳ шогирдларига ва атрофига тўпланганларга бир матал айтиб берди. Tингловчиларнинг турли хил бўлишини тушунишингиз учун мана шу матални қисқача келтириб ўтамиз. «Қулоқ солинглар! Уруғ сепувчи уруғ сепгани чиқибди. Уруғ сепаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушибди. Қушлар учиб келиб, уруғларни чўқиб кетибди. Баъзи донлар тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ чуқур бўлмаганидан, уруғлар тез кўкариб чиқибди. Бироқ қуёш чиққач, сўлиб, илдизи бўлмагани учун қуриб кетибди. Бошқа уруғлар эса тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғни бўғиб қўйибди ва улар ҳосил бермабди. Яна бошқа уруғлар эса яхши ерга тушибди ва униб-ўсиб, ўттиз, олтмиш ва ҳатто юз баробар кўп ҳосил берибди. »(Марк 4:3-8). Ўша маталда тилга олинган тошлоққа тушган уруғлар ҳис-туйғу билан эшитадиганларни билдиради.

Narrator 1 Бундай кишилар эшитган маълумотларини эшитар-эшитмас, севинч билан қабул қилаверадилар. Лекин улар илдизи йўқ беқарор одамлардир. Кейинчалик калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлишса, тезда васвасага тушиб қоладилар. Шунинг учун ҳам инсон тинглаётганида ҳис-туйғу билан эмас, чуқур мулоҳаза билан тинглаши керак. Фақат ҳис-туйғунинг ўзи инсоннинг жиддий қарор чиқаришига етарли бўлмагани учун ҳам ҳис-туйғу билан эшитадиганларга мулоҳаза қилиб кўриш етишмайди. Албатта, атрофимизда турли хил тингловчилар бор. Улардан баъзилари жиддий, ҳис-туйғуларини юзага чиқармайдиган, эшитганларига танқидий фикр билан қараса, бошқалари уни яхши қабул қилади-ю, у ҳақида узоқ ўйлаб юради. Бундай тингловчилар ҳам бор.

Narrator 2 Муқаддас Каломда бундай тингловчилар ҳақида жуда кўп мисоллар келтирилган. Манa бирини эшитинг: «Исо, бу сўзларни айтаётганда, халқ орасидан бир аёл овозини баланд қилиб: — Сени асраган қорин, Сени эмизган кўкрак бахтлидир! – деб юборди. Лекин Исо деди: — Аниқроғи, Худо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар бахтлидир.» (Лук 11:27). Агар сиз ҳам ҳис туйғу билан тинглайдиганлар сирасига кирсангиз, ҳис-туйғуларингизни бир четга олиб қўйиб, эшитганларингизни чуқур мулоҳаза қилиб кўринг. Сиз тинглаётган хабар ёки маълумот сизга нима демоқчи. Ундан қандай сабоқ олишингиз ёки ўзингизга тегишли хулоса чиқаришингиз мумкин?! Ҳар сафар мана шундай фикрлашни одат қилиб олсангиз, тинглаганларингиздан керакли нарсани ололасиз. www.najot.com айтимиз тинглаш ва бажариш ҳақида сизга кўпроқ маълумот бериши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top