3:10

Павлуснинг хатоси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун ҳаворий Павлус қилган ҳато ҳақида гаплашамиз ва бугун ҳам жуда кўпчилигимиз шу ҳатони қиламиз. Бунинг қандай хато эканини билишни истасангиз, суҳбатимизни диққат билан тингланг. Павлуснинг Филиппиликларга йўллаган мактубининг иккинчи бобининг ўн учинчи оятида гўзал ваъда берилган, “Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади.” Худони қониқтирадиган иш эса фақат Унинг Ўзи қилган ишлардир. Одамнинг Худо иштирокисиз қилган ишлари Худони ҳеч қачон қониқтирмайди. Худосиз қилинган ишлар доим йўққа чиқади, кўп холларда бефойда бўлади. Худонинг қониқтирадиган ягона нарса бу мукаммалликдир, ва мукаммал иш қиладиган ягона шаҳс ҳам айнан Худонинг ўзидир. Шунинг учун ҳам, Худони қониқтирадиган ягона ҳаёт бу имон билан кечирилган ҳаётдир.

Narrator 2 Имон билан кечирилган ҳаёт эса, Худо ичингизда иш олиб борган ҳаётдир. Имон айнан шундан иборат. Шунинг учун Ибронийларга мактубда “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ (Ибр. 11:6)” дейилган. Баъзи ҳолларда бу дунёнинг таъсирига тушиб, Худога эмас фақат ўз кучимизга ишониб қоламиз. У ҳам барча керак нарсага эгаман деб ўйлаган. Филиппиликларга йўлланган мактубнинг учинчи бобида Павлус таъсирчан оятларни айтган, “Диний ғайрат десангиз, Исо умматини таъқиб қилдим. Қонун талаб қилган солиҳлик десангиз, бегуноҳ эдим. Қолаверса, мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: мен ўз фазилатларимга ишонаман, деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман. Мен саккиз кунлигимда суннат бўлганман. Мен Исроил халқининг Бенямин қабиласидан, иброний наслидан бир яҳудийман. Таврот Қонунига мансублик десангиз, фарзий мазҳабида эдим”(Ибр. 3:4-6). Буларнинг ҳаммаси Павлус учун муҳим бўлган.

Narrator 1 Шунда ҳам, масиҳийга айланганида у худди шу нарсаларга ишониб келган. Дамашқдаги фаолиятида ҳам, бирон бир инсон имонга келгани ҳақида айтилмаган. Бунинг ўрнига одамлар унга қарши чиқишни бошлайди. Шунда Павлус саватнинг ичида девор устидан ҳудди жиноятчи каби қочишга мажбур бўлади. Кейин у Қуддусга келгани ҳақида бизга маълум қилади. Ўша ерда ҳам, у худди шундай иш тутади. У юнон тилида гапирувчи яҳудийлар орасида юриб Исони Масиҳ эканига уларни ишонтиришга уринади. Бу унинг ҳаракатлари эди. Бунинг мақсадига етиш учун, яъни уларни имонга келтириш учун ҳамма нарсага эга эканига у жуда ишонар эди. Лекин шунга қарамасдан, Қуддусда ҳам худди шу тарзда унга қарши чиқишди. Сўнг, афсусланган ва умидини йўқотган Павлус маъбадга кириб ибодат қилади.

Narrator 2 Раббимиз Исо Масиҳ унга зоҳир бўлиб, ”Қани, тезроқ Қуддусдан чиқиб кет, чунки бу ерда Мен учун берган гувоҳлигингни қабул этмайдилар!(Ҳаворйилар 22:18)” деди. Павлус бунга жавоби қандай бўлди? Бу ҳақда йигирма иккинчи бобда ёзилган. Буни бир оз изоҳлаб беришга ҳаракат қиламан, у Исога таҳминан шундай жавоб берди,

“Раббим, Сен бу вазиятни яхши тушунмаяпсан. Сен ҳаётингдаги энг яҳши фурсатни қўлингдан бой бермоқдасан. Наҳотки, одамларнинг қалбларига таъсир кўрсатиш қуролларига эга эканимни кўрмасанг? Мен ҳам улар каби эдим. Уларнинг тилини биламан. Уларнинг кирди- чиқдиларидан ҳабарим бор. Бу яҳудийларга таъсир кўрсата оладиган менман. Мени бу ердан узоқ юртларга жўнатиш ниятинг нотўғридир. Аҳир бу энг қулай имкониятку (Ҳаворийлар 22:19-20)”. Биз ҳам кўпинча шундай хато қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top