2:57

Жаҳлдор эркак

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Дунёни катта бир жамоа деб ҳисоблайдиган бўлсак, оила ўша катта дунёнинг кичик бир парчасидир. Худованднинг ишлари қизиқ, ҳеч ҳам бир-бирига ўхшамайдиган икки хил инсонни бир оилага бирлаштиради. Йиллар давомида эса ўша икки хил шахс бир-бирини таниб, бир-бирига кўникиб боради. Оиланинг асосий боши бўлган эрлар оиланинг қандай томонга қараб шаклланишига сабаб бўлади. Турли хил дунёқарашдаги, турли тарзда ўсган эркаклар бор. Бугун мана шундай эркакларнинг фақат жаҳлдори ҳақида суҳбатлашамиз.

Жаҳлдор эрлар фақат ўз фикрини маъқуллайдиган, ўта талабчан ва бошқарувчиликни истайдиган инсонлар тоифасига киради. Ҳаётда ва оилада пассив бўлган эрлар қанчалик ҳимоясиз бўлса, жаҳлдор эрлар ҳам ана шундай ҳимоясиздир.

Narrator 2 Ўз ҳис-туйғуларини ниқоблаш мақсадида, жаҳлдор эрлар оиласидагиларга ҳужум қилади. Шунинг учун ҳам бундай эрларнинг яхши томонларига кўпроқ урғу бериб, мақтаб туриш, унга юмшоқ муомалада бўлиш керак. Ундан ташқари бундай эркаклар учун аёл ва унинг фарзандлари Худовандга ҳиссий муҳофаза учун ибодат қилишлари, мумкин қадар бундай эркакни кечиришга ҳаракат қилиш лозим. Муқаддас Калом шундай дейди: «Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассиз. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар. Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.» (Кол 3:12-13)

Narrator 1 Эркак ҳужумкор бўлганида аёлнинг юмшоқ сўзлаши уни шаштидан туширади. Бундай пайтда фарзандларнинг руҳий ҳимояси учун кўпроқ ибодат қилиш керак бўлади. Уларнинг қалби, оилавий жанжалдан озор чекмаслиги, уларнинг ҳис-туйғулари нотўғри оила ва отаси ҳақида нотўғри фикрга бошламаслиги керак. Бундай пайтларда энг кўп жабр кўрадиганлар ўсмирлар бўлади. Усиз ҳам ҳаётнинг қанчалик шафқатсиз ва айни дамда гўзаллигини баравар бошидан кечираётган ўсмир, ички қарама қаршиликлар ичида яшайди. Оиладаги бу келишмовчиликлар уларнинг қалбларига озор етказмаслиги учун Худонинг ҳимояси жуда зарур.

Ундан ташқари эр ўз ҳолига келганидан кейин, аёл донолик ва юмшоқлик билан сўзлаб унга қандай ёрдам кераклигини билиб олиши мумкин.

Narrator 2 Бундай пайтда эркакнинг жаҳли чиқишига аёлнинг кичик камчиликлари, яъни, эрнинг яхши ишларини аҳамиятсиз қолдиргани, баъзи масалаларда у билан баҳслашгани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Доимо ҳужумга тайёр бўлиб юрадиган бундай эркаклар учун мана шу сабаблар жуда катта бўлиб кўринади. Руҳшуносларнинг фикрича, эркакларнинг тажавузкорлиги бу ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳаракатидир. Бундай киши бошқаларга ишонмайди ва унга зиён етказишади деб ўйлайди. Шунинг учун ҳам аёл бундай эрининг ҳар бир қизиқишига қизиқиш билан қараши, у айтаётган ҳар бир сўзга диққат қилиши керак. Бир сўз билан айтганда, оиладаги ҳар бир аъзо тажаввузкор эркакнинг қўпол ва ёмон сўзларига худди шундай қўпол ва ёмон сўзлар билан жавоб қайтармаслик керак. Оила ва инсон бир-бирига чамбарчас боғланган. www.najot.com sайти бир-биридан қизиқарли ва фойдали маълумотларни сизга тақдим қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top