3:21

Абадийлик учун яратилган

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд билан яқин ва дўстона муносабатда бўлиш ҳар бир имонлининг ҳаёт учун зарур муҳтожлиги. Худованд билан яқин муносабатда бўлган инсон Худо ҳақиқатини, ҳаёт кечиришидан мақсадини аниқ белгилаб олади. Худованд имонли ҳаётига вақтинчалик топшириқлар бериши мумкин. Аммо У сизда абадий ишлаш учун яратган. У сизни абадий У билан бўлишингиз учун яратган. Вақт – яъни сизнинг ердаги ҳаётингиз сизга У ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз учун имкониятдир. Бу эса Худованд учун сизга Ўзига ўхшаш сифатларни шакллантиришга имконият беради. Агар сиз фақат шу ҳаётингиз учун яшамоқчи бўлсангиз, унда сизнинг яратилишингиздан мақсад ўз маъносини йўқотади. Бу дунёда фақат ўзингиз истаганингиздай роҳат-фароғатда яшашга ҳаракат қилсангиз, абадийликни йўқотасиз.

Narrator 2 Яратувчисига интилган инсоннинг бугунини Худованд келажак ва абадиятга мос қилиб шакллантиради. Ўтмишда сизнинг бугунингизга таъсир қиладиган баъзи воқеалар содир бўлгандир. Булар бирор бир фалокат туфайли ногирон бўлиб қолганингиз, оғир болалик, уят, ҳеч кимга айтиб бўлмайдиган сир ва ҳокозолар бўлиши мумкин. Сиз аллақачон ўтмишингиз таъсирида шаклланиб бўлганман, бундан буён келажакда ўзгаришга умид йўқ, деб ўйлаётгандирсиз?! Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз, сиз ёлғиз эмассиз. Ҳаворий Павлус ҳам худди мана шундай воқеаларни бошидан кечирган. «Қолаверса, мен ўз фаолиятларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: мен ўз фазилатларимга ишонаман деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман. Мен саккиз кунлигимда суннат бўлганман.

Narrator 1 Мен Исроил халқининг Бенямин қабиласидан иброний наслидан бир яҳудийман. Таврот Қонунига муносиблик десангиз, фарзий мазҳабида эдим. Диний ғайрат десангиз, бегуноҳ эдим. Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто аҳлат ҳисобладим. Энди Илоҳий Қонунга амал қилишдан иборат бўлган ўз солиҳлигимга суянмайман. Аксинча, Масиҳ билан бир бўлай, деб фақат Унга ишониш орқали, имон орқали бўладиган солиҳликка суянаман ва шу тариқа Худо ҳузурида ўзимни оқлайман. … Мен аллақачон муродимга етишганман ёки аллақачон камолотга эришганман, деб айтаётганим йўқ. Лекин Исо Масиҳ менга етиб олганидек, мен ҳам мўлжалга етиб олиш учун жой куйдирмоқдаман» (Фил 3: 4-13).

Narrator 2 Ҳаворий Павлус аввалги орттирган обрўсини, авваллари фойда деб билган билимларини Масиҳни учратганидан кейинги ҳаётида кераксиз, деб ҳисобламоқда. Чунки у Муқаддас Руҳ томонидан ўқитилган ва аста-секин Худованд истаганидек шаклланмоқда эди. Худонинг ўгитлари ва мақсадлари олдида унинг аввалги манманлиги, ўзида туйган фаҳр йўқолиб кетган эди. Уни энди фақат Худонинг мақсади ва йўли қизиқтирарди. Худо олдида бошқаси бекор эди. Сиз ҳам аввалги ҳаётингиздаги ҳолатларга ҳадеб қайтаверманг. Уни Худонинг қўлига топшириб, қайтиб ортга қараманг. Худонинг қўлидан тутиб, фақат олға қараб юринг. Шунда, Худованд сизни нима учун яратгани-ю, сизни қандай қилиб Ўзи истаганидай шакллантиришини билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top