3:22

Худованднинг табассуми

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Кимнингдир табассум қилаётганини кўриш ёқимли, айниқса бу сизнинг яқинингиз бўлса. Фарзандларингиздан бири, турмуш ўртоғингиз, ота-онангиз ёки дўстингиз табассум қилса, сизнинг ҳам қалбингиз ёришади. Уларнинг табассум қилишларига сабабчи бўлганингиздан мамнун бўласиз. Англаганингиздай бугунги суҳбатимиз табассум ҳақида. Худонинг табассуми ҳақида. Ие, тўхтанг Худованд ҳам табассум қиладими, дейсизми? Буни суҳбатимиз давомида билиб оламиз. Худованднинг табассум қилгани ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди. «Худованд сизга табассум қилсин» (Саҳрода 6:25). Шундай бўлса қандай яхши. Худованд сиздан мамнун бўлса, сизга табассум қилса, энг бахтли инсонсиз. Бироқ Уни мамнун қилиш сизга боғлиқ.

Narrator 2 Худовандни мамнун қилиш ҳаётингиз мақсади бўлиши керак. Худовандни чин дилдан мамнун қилишни истар экансиз, Уни қандай қилиб мамнун қилиш ҳақида ҳам билиб олишингиз керак. 1. Худовандни ҳамма нарсадан ва ҳаммадан ортиқ севишимиз Уни мамнун қилади. Шундай қилган бир одам яшаган, бу – Нуҳ пайғамбар эди. У Худовандни шундай севган эдики, ҳатто дунёда ҳеч ким Худовандни севмай қўйганида ҳам у севишда давом этди. Ëки Дониёр пайғамбарни эсланг. Бобил шоҳи ўзига сажда қилишга буюрганида ҳам, Дониёр ўз одати бўйича уч маҳал, Худовандга сажда қилишда давом этди. Худованд бугун сизу биздан мана шундай муносабатни кутади. Худованд ҳеч нарсага қарамай, У билан яқин муносабатда бўлишимиз истайди.

Narrator 1 Худованд сизни севгани учун яратди ва У ҳам сиз Уни севишингизни жуда истайди. Худованд Ҳўшея пайғамбар орқали шундай дейди: «Мен сизларнинг қурбонликларингизни истамайман – Сизлар мени севишингизни истайман, Менга назр қилишингизни ва Мени билишингизни истайман» (Ҳўшея 6:6). Кўряпсизми, Худованд Уни севишимизни, билишимизни қанчалик кучли хоҳлар экан! Агар Исо Масиҳ айтганидай Худовандни бутун қалбимиз, жонимиз ва онгимиз билан севсак, Яратувчимизни мамнун қилган бўламиз. Бу биринчи қадам. 2. Худованд — Унга бутунлай ишонганимизда мамнун бўлади. Яна Нуҳ пайғамбарни мисол қилиб оламиз. Худовандни Нуҳдан мамнун бўлганининг сабаби, Нуҳнинг ишончи эди. Хатто Худованд буюрган иш аҳмоқона бўлиб кўринганда ҳам у ишонишда давом этди.

Narrator 2 У кема қуришни бошлаб, то уни тугатгунча 120 йил ўтди. Шунча узоқ йил давомида бир кемани қуриш кишини зериктириб юборган бўларди. Шунча узоқ вақт Худонинг сўзларидан шубҳаланмай, сидқидилдан Унинг амрларига амал қилиш таҳсинга лойиқ. Айниқса, ёмғир жуда камдан-кам ёғадиган жойда яшаётган бўлсангиз. Сиз ҳам ўз ҳаётингизга назар ташланг, қаерда Худовандга тўлиқ итоат қилишингиз керак? Худди фарзандингизнинг сизни севгингизга, донолигингизга ишониши сизни мамнун қилганидай, сизнинг Худованднинг севгиси ва донолигига ишончингиз Уни мамнун қилади. Шунда у сизга табассум қилади. Худовандни табассум қилишига сабаб бўладиган бошқа усулларни кейинги суҳбатларимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top