3:23

Худованд нимани ёқтиради?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз-у биз атрофимиздаги ҳар бир инсон ўзи истаган иш билан шуғулланишни истайди. Ҳар куни фақат ўзимиз, ишимиз, яқинларимиз ҳақида ўйлаймиз. Энг аввал ўз истагимизни қондиришга ҳаракат қиламиз. Бу ҳаётимизнинг тахтига ўзимизни қўйганимизни билдиради. Тасаввур қилинг, юрагингиз бу ҳаётингизнинг маркази. Унда бир тахт бор. Агар у ерга ўзимизни қўйган бўлсак, фақат ўз истакларимиз, хоҳишларимиз, ўзимиз ҳақимизда ўйлаб, шу фикрлар бўйича ҳаёт кечирамиз. Бироқ агар у ерга Яратувчимизни қўйсак-чи? Ҳадеб ўзимизни ўйлайвермасдан, «Худовандим сен нимани истайсан?», — деб сўрасак, У қандай жавоб бераркин?! Буни билмаслигимиз мумкин эмас.

Narrator 2 Ҳар биримиз Худованд биздан нимани исташимизни, нима қилсак мамнун бўлишини биламиз. Фақат бу кундалик ташвишларимиз ва ўз ҳаёлларимиз орасида йўқолиб кетган. Келинг, ўша элас-элас ёдингизда бўлган нарсаларни қайта ёдингизга солиб қўяй. Қачон Худованд мамнун бўлади? У нимани ёқтиради. Уни шарафлашимизни, доимо Унга раҳмат айтишимизни истайди. Шундай қилсак, биздан мамнун бўлади. Кимдир сиздан астойдил миннатдор бўлса, сизга раҳмат айтса, қалбингиз қувончга тўлади, шундайми? Қадимда ота-боболаримиз Худовандни мамнун қилиш учун қурбонликлар сўйишган, Исроил халқи Худога турли қурбонликлар келтиришган, бироқ энди Исо Масиҳ бир марта ҳаммамиз учун ҳочда қурбон бўлган экан, қўй ёки бошқа бир ҳайвон қурбон қилишимизга ҳожат қолмади.

Narrator 1 Худованд биздан Уни олқишлашимизни, Унга раҳмат айтишимизни истайди. Бироқ олқиш ва миннатдорлик сўзлари ҳадеб такрорланаверадиган маънисиз сўзларга айланиб қолмаслиги керак. Агар ён-атрофингизга назар ташласангиз, кимнингдир тинимсиз «Худога шукур-ей», дейишини эшитасиз. Бу сўзлар ҳадеб айтилаверганидан, ёши ўтиб қолган инсоннинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш сўзи бўлиб қолган. Бу сўзлар маъносини йўқотмаслиги керак. Худони шарафлаш ва Унга раҳмат айтиш ҳамма-ҳаммаси чин дилдан чиқиши керак. Ана шундагина Худовандни мамнун қилган бўласиз. Довуд пайғамбар шундай деган эди: «Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман. Шукроналар билан Уни улуғлайман» (Заб 68:31).

Narrator 2 Ҳар куни нимаики қилсангиз, Худога миннатдорлик билан қилинг. Ҳар кунги ишларингиз давомида Худовандга бўлган миннатдорлик ҳисси қалбингизни тарк этмасин. Масалан, бозорлик қиляпсизми, Худога миннатдорчилик билдиринг. Сизга бозорлик қилишга пул бергани, сиз ва оилангиз ҳақида ғамхўрлик қилаётгани учун Уни шарафланг. Бу Худога ёқади. Худони шарафлаш икки томонлама ишлайди. Сиз Уни чин дилдан шарафлаганингизда, Унга миннатдорчилик билдирганингизда ўзингизнинг қалбингиз ҳам шодликка тўлади. Биз Худованд бизга берган нарсалар учун Уни шарафлаб, Уни мамнун қиламиз ва натижада ўзимиз ҳам мамнун бўламиз. Хуллас нимаики иш қилманг, Худовандни шарафлаш учун қилинг. Қалбингиз шукрона билан тўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top