MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Уйимизнинг чиройли кўриниш олиши, қилган таъмиримизга ва уни ҳеч кимникиги ўхшамайдиган қилиб безатишимизга боғлиқ. Таъмирлаш жараёнида уй эгалари ўз уйларини имкон қадар бошқаларникига ўхшамаган бир нарса киритишни исташади. Бекалар эса таъмирдан сўнг уйни дидларига кўра ажойиб нарсалар билан безатишади. Уй деворларини оригинал услубда безаш учун одамлар жуда кўп нарсаларни ишлатишади. Бунда улар расмлардан, суратлардан, қўлда тўқилган нарсалардан фойдаланишади. Охирги пайларда деворларга веерлар илиш русумга кирган. Аммо ҳаммасидан ҳам ноодатийси бу – деворларни хариталар билан безатиш. Биласизми – бу уйга ва уй эгаларига ҳеч кимга ўхшамайдиган сифат эгаси эканлигидан далолат беради.

Narrator 2 Бунда деворларни жуда эски харита ёки атайлаб эскиртирилган харита билан безатишади ёки харитали гулқоғоз ҳам уйга ноодатийлик беради. Мактаб ҳаётини эслатадиган бу ҳарита уйни оригинал ва охирги модага хос кўриниш беради. Агар уйингизда мактаб давридан қолган хариталар бўлса улардан хонангизни ёки болалар хонасини безатишда фойдаланишингиз мумкин. Ë бўлмаса атайлаб чиройли кўринишдаги хариталарни кўп миқдорда сотиб олиб, гулқоғоз ўрнида деворга ёпиштиришингиз мумкин. Муҳими ёпиштириш жараёнида ўзингиз ижод қиласиз ва уйни безатишда янгиликлар киритасиз. Агар харитангиз унчалик катта бўлмаса, уни бирор бир рамкага жойлаб деворга осиб қўйсангиз ҳам бўлади. Бу ҳам хонага ўзгача қиёфа беради.

Narrator 1 Фақат деворни эмас, эшик ва жуда эскиб кетган журнал столи ёки дарс столини ҳам харита билан безатиш мумкин. Агар эшигингизга хаританинг сурати туширилган обой ёпиштирсангиз бу сирли ва саргузашт ҳиссини беради. Бу эшикни очаётган одам ўзини худди сирли саргузаштлар томон эшик очаётгандай ҳис қилади. Эски столларни эса ташлаб юбормасдан, ҳарита билан безаш ҳам унга ноодатий қиёфа беради. Жўғрофий харитали обойлар ҳар қандай хонага оригиналлик бахш этади, аммо болалар хонасида эса у нафақат безак усули балки билим олиш манбаи ролини ҳам ўйнайди. Ундан ташқари ҳозир энг қадимги ҳарита билан уйни безатиш урфга кирган. Албатта энг қадимги харита жуда қиммат туради.

Narrator 2 Уни топиш ҳам осон эмас, бироқ ўз ишининг усталари ҳар қандай харитага жуда эски кўриниш бера олади. Бундай хариталарни чиройли рамкага солиб, ишхонангиз деворига ёки меҳмонхонага ҳам қўйиш мумкин. Бироқ бугунги кун кишиларининг диди бир-бириникидан қолишмайди. Ҳамма ҳам деворини харита билан безашни истамаслиги мумкин. Улар маҳсус гулқоғозлар дўконига бориб, ўзлари истаган суратлар билан безатилган чиройли ва ноодатий гулқоғозлар танлашмоқда. Сиз улар сирасига ҳам кирмасангиз, деворингиз бирор бир ҳикояни сўзласин десангиз, фикрингизни мутахассисларга тушунтиринг, улар сизга керакли бўлган нарсани яратиб беришади. Ҳуллас, хонангизни ўз дидингизга ва урфга мос қилиб безатиш сизнинг қўлингизда. Бу борада сизнинг ижодкорлигингизга ишонамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top