3:11

Римликлар 8 боб 23 оят

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Тушуниш – бу жуда кенг қамровли тушунча. Нимани тушуниш, қандай тушуниш, қай ҳолатда тушуниш, чиндан тушуниш каби томонлари бор. Бугун биз Муқаддас Каломдаги бир жойни аниқ тушуниб олмоқчимиз. Бу- Римликлар 8 чи боб 28-29 оятлар. Мен бу оятни жуда яхши кўраман ва ишончим комилки жуда кўп имонлилар ҳам уни севиб тилга олишади. Римликлар 8чи боб 28-29 оятларда шундай ёзилган: «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади. Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин.» Мана шу парчани кўпгина имонлилар нотўғри талқин қиладилар.

Narrator 2 Бу парча «Худованд ҳамма нарсани сен истаганингдай амалга оширади», демоқчи эмас. Ë бўлмаса «Худованд ҳамма нарсани охири замонда бахтли якун бўлиши учун ишлатади», демоқчи ҳам эмас. Бу дунёнинг охирида биз кутмаган бахтсиз якунлар бўлиши мумкин. Биз тубан дунёда яшаяпмиз. Фақат жаннатдагина ҳамма нарса Худо истаганидай мукаммал қилинган. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ бизга «Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин», деб ибодат қилишни ўргатган. Бу оятларни тўлиқ тушуниш учун уни сўзма-сўз қараб чиқишимиз керак. Оят шундай бошланади «Биз биламизки…»- Чиндан ҳам биз қийин дамлардаги умидимиз ўзимизга эмас, Худовандга қаратилган эканлигини биламиз. Ҳаётимизни У бошқаришини ва У бизни севишини биламиз.

Narrator 1 «Худони севганларга» — бу ваъда фақат Худованднинг фарзандлари учундир. Ҳамма учун эмас. Худованд йўлидан юрмай, ўз ҳаётини ўзи қуришни истаганлар учун ҳаётда бўладиган қийинчиликлар фақат ёмонликка бўлади. Энди «Ўз муроди бўйича даъват этганларга» деган жойини кўриб чиқайлик. Унинг муроди нима? Бизни худди Ўғлига ўхшаш қилиш. Худованд ҳаётингизга қўядиган ҳар бир қийинчилик ва муаммолар сизни Масиҳга ўхшаш бўлишингиз учундир. Оятда «ҳамма нарса» деган жойи ҳам бор. Худованднинг сизни ҳаётингиз учун режа қилганларига ҳамма нарса киради – хатоларингиз, гуноҳларингиз ва оғриқларингиз. Ҳаётингиз давомида бўладиган ҳасталикларингиз, қарз, фалокатлар ва айрилиш ва ўлим ҳам ўша Худовнаднинг режасига киради. Худованд энг ёмон нарсадан ҳам яхшилик чиқариши мумкин.

Narrator 2 Охиргиси бу «яхшилик бўлиб хизмат қилади». Бу сўзлар ҳаётингизда ҳамма нарса яхши бўлади, демоқчи эмас. Бу дунёда содир бўлаётган нарсаларнинг кўпчилиги ёвузлик ва ёмонликдир, бироқ Худованд шу нарсалардан ҳам яхшилик чиқариши мумкин. Худованднинг мақсади бизнинг муаммоларимиздан, оғриқларимиздан ва ҳатто гуноҳларимиздан ҳам каттароқдир. Сизнинг ҳаётингизда бўлаётган ҳодисалар Худованднинг режаси билан биргаликда ишлайди. Агар ҳаётингиздаги ташвишли, ёқимсиз ҳолатларни Худовандга берсангиз, У уларнинг ҳаммасини аралаштириб, улардан яхши бир нарса келтириб чиқаради. Бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top