3:13

Табиатнинг «тирик» сувлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон зоти ҳаёти давомида соғлом ва самарали умр кечиришни истайди. Бунинг 90 фоизи унинг ўзига боғлиқ эканини яхши англамайди. Бизнинг кундалик еб-ичаётган озиқ-овқатларимизнинг фойдали ёки зарарли экани ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Бугунги кун тиббиёти бекорга тўғри овқатланиш ҳақида бот-бот айтаётгани йўқ. Чунки инсонлар танаси учун фойдали бўлган таомларни эмас, кўпроқ ҳасталик келтириб чиқарадиган таомларни нотўғри тартибда емоқдалар. Бугун таомлар сирасига кирувчи инсон танасининг 60 фоизини ташкил қилувчи сувлар ҳақида суҳбатлашамиз. Инсон чанқоғини бостириш учун ёки танасидан чиқиб кетган сув ўрнини тўлдириш учун шунчаки оддий кран сувидан ичиши ёки қайнаган сув ичиши етарли эмас.

Narrator 2 Албатта оддий оқиб ётган кран сувидан кўра қайнаган сув яхшироқ, бироқ табиатда инсонга неъмат қилиб берилган бошқа сувлар ҳам бор. Булар инсон ҳаёти ва организми учун фойдали бўлган минералларга бой булоқ сувларидир. Бундай фойдали сувларни жуда кўп жойлардан топиш мумкин. Ҳар бир одам имкон қадар мана шундай табиий, фойдали сувлардан истеъмол қилиши керак. Ëз ойлари кишини жуда чанқатади. Шундай иссиқ кунларда тинимсиз, газ сувлар, кола ёки оддий сув ичгандан кўра, табиат бизга инъом қилган «тирик» сувдан ичсангиз, танангиз ҳам яйрайди, соғлиғингиз ҳам жойида бўлади. Ëзда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ортгач, инсон танасида айрим ўзгаришлар содир бўлади. Агар тана ҳарорати 37,7дан ошса, ундаги барча физиологик жараёнлар қийин кечади.

Narrator 1 Бундай вақтда терлаш туфайли киши машаққатли ҳолатдан омон қолиши мумкин. Негаки, терлаш, яъни буғланиш тананинг совишига олиб келади ва организм ҳолатини мўътадиллаштиради. Лекин шуниси ҳам борки, кўп терлаш нафақат танадан сувни балки минерал моддаларни ҳамда зарур витаминларни ҳам олиб чиқиб кетади. Яна кўп терлаш тананингкучини ҳам қирқади. Шундай ҳолатларда юқорида айтганимиздек, чанқоқни бостириш ва танадаги сув ўрнини тўлдириш учун турли ичимликлар ичиш ўрнига табиатдаги «тирик» витамин ва минералларга тўйинган сувдан истеъмол қилиш фойдалироқ бўлади. Атрофга диққат қилиб қарасангиз, бизда шундай сувлар борлигини кўрасиз. Улар ёз ва куз ойларида пишадиган мевалар ва полиз маҳсулотларидир.

Narrator 2 Табиатнинг тирик суви ҳисобланмиш ҳўл мева ва полиз маҳсулотларининг суви ёки сиқиб олинган шарбати организм ҳужайраларига табиий равишда қабул қилинади ва осонгина сингади. Яна бундай шарбатлар инсон танасини керакли минераллар ва витаминлар билан бойитади. Масалан, оддийгина кўк чой таркибида 300 турдан ортиқ фойдали моддалар бор экан. Кўк чойни кун иссиғида ҳам иссиқ ҳолда ичиш, уни совутиб ичишдан фойдалироқ. Хитойликлар совуган кўк чойни заҳарга ўхшатишаркан. Мутахассисларнинг текширувларига кўра, совитилган кўк чойда озиқ моддалар камайиб, унинг организмга зарар келтириш хусусияти ортаркан. Хуллас чанқаганингизда фақат танангиз учун фойдали бўлган сувлардан истеъмол қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top