MP3

Ассалому алайкум. Ëдингиздами, ўтган сафар сизларга Муқаддас Каломдаги исроил халқи тарихидаги биринчи шох Шоулнинг ҳаёти ҳақида гаплашгандик. Агар сезган бўлсангиз, у камтар ва художўй киши бўлгани учун, Худо уни шох қилиб танлади. Бироқ Шоул ҳаётининг кейинги босқичларига қарайдиган бўлсак, унинг тубанликка юз тутганини ва бунга нималар сабаб бўлганини кўришимиз мумкин. Шоул ҳақида ўқир эканмиз, уни ёмон шоҳ бўлган деб биламиз. Холбуки ҳеч ким ёмон бўлиб туғилмайди. Унинг ёмон бўлишида баъзи нарсаларнинг таъсири бор. Бу нарсалар нима эканини суҳбатимиз давомида ўзингиз ҳам билиб оласиз. Исроил халқи монархия давлатига эндигина кирган даврлар. Фаластинликлар темирни ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги, жанг араваларнинг ғилдиракларини темирдан ясаётгани билан жангларда исроилликлардан устунлик қиларди.

Шоул даврида халқнинг доимий армияси бўлмаган. Душман бостириб келганида, халқ орасидан кўнгиллилар йиғилиб, жангга киришган. Шоул ва унинг ўғли Йўнатан, филистийларни тоғли ҳудуддан мағф этгач, Филистийлар узоқ вақт исроил халқига ҳужум қилишга ботинолмади. Бу даврда Шоул атрофидаги Моабликлар, Аммонликлар, Эдўмликлар ва Омолоқийларга қарата юриш қилди.

Шоул эски сиёсий тузумга деярли ҳеч нарса қўшмаган бўлса ҳам, халққа, мамлакатга доимий ҳарбий қўшин кераклигини англаб етди. У армия тузиб, қўмондонлар ва аскарларни жанг санъатини ўзлаштиришига эришди.

Нега Шоулнинг ҳукмронлигига путур етди? Бу емирилиш бир зумда содир бўлгани йўқ. Унинг тубанликка юз тутиши бирданига содир бўлмаган.

У аста секин, Худодан узоқлашиб, халқ билан, пайғамбарлар ва руҳонийлар билан қандай муомала қилишни унутиб қўйди. Унинг ўз халқи билан ва руҳонийлар билан ёмон муносабатда бўлиши унга бир қанча кўнгилсизликларни келтирди. Шунга қарамай, унда мағрурлик ошиб, ўзини қудратли деб билди. Биз ҳам ҳаётимиз давомида Худо берган имкониятларни ишлатиш баробарида, шу имкониятларга ва баракага эришганимиз учун мағрурланиб кетмаймизми? Шундай ҳолатлар ҳам бўлади. Худо берган имконият ва шароит, бизни ҳаволантириб юборади. Шундай бўлишидан қўрқинг. Чунки Шоулнинг бу ҳатоси унга қимматга тушди. Худо унинг йўлида қилаётган хизматларимизни унутмайди. У бизни баракалайди ва тақдирлайди. Борди-ю, Шоулдек йўл тутсак, Худо бизни пастга тушириб қўйишга қодир. Буни ёдингиздан чиқарманг.

Бир сафар жангга чиқишдан олдин, қурбонлик қилиш учун Шомуилни кутиш керак бўлиб қолди. Охири сабри чидамай, ўзини қудратли билиб, Худонинг қонунларини менсимай, ўзи қурбонлик қилишни бошлаб юборди. Бу унинг ҳукмронлиги емирилишига сабаб бўлди. Ундаги мағрурлик, ўзини ҳар нарсага қодир деб билиш, унинг кўзини кўр қилиб қўйди. Худо айтган муқаддас урушга, жиддий қарамади. Худонинг амрларига эътибор қилмай, ўз билганича иш тутди.

У аввалдан шундай эдими? Йўқ. У бошида камтар, доимо хизматга тайёр киши бўлган. Ўзини буюк ишларга нолойиқ деб билган йигит эди. Бироқ тахт, шон-шуҳрат, Худонинг ёрдами билан қозонилган ғалабалар уни талтайтириб юборди. Биз сизга ҳам Худонинг йўлида хушёр бўлишни маслаҳат берамиз. Худонинг марҳамати доимо сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top