2:34

Кичик уй жамоатлари 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, биз Худованднинг ишини қилар эканмиз, душманимиз бўлиши аниқ.

Бизнинг душманимиз Худованднинг иши барбод бўлаётганини кўришни истайдиган шайтондир. Лекин хеч қачон Худованднинг иши барбод бўлмайди. Албатта биз ёлғиз ўзимиз уни енга олмаймиз.

Агар масиҳий хизматчи йиқилса, Худованднинг ишига зарар етади. Шунинг учун шайтон масиҳий хизматчиларга ҳужум қилади. Биз Ҳакамлар китобининг16-бобда ёзилган Самсоннинг воқеасини яхши биламиз.

Самсоннинг узун сочлари уни Худованднинг махсус иши учун тайинланганлигининг белгиси эди. Бироқ у Худованднинг овозига эътиборсизлик қилди. У ухлаб қолганида, Далила унинг сочларини қирқиб ташлайди.

У уйғонган пайтида худди олдингидек ҳар қандай душманни ҳам ер тишлата оламан деб ўйлади. Бироқ Самсоннинг кучи йўқолганди. У Худованднинг ёрдамидан маҳрум бўлди, ўз душманларини енгиш учун хар қандай куч-қудратсиз қолди.

Бизнинг вазифамиз буюк бўлгани ва душманимиз жуда кучли бўлгани учун ҳам, Худованд Унга хизмат қилишимиз учун бизга махсус ёрдам беради. Раббимиз Исо Ўз шогирдларига буюк вазифани топширди.

Бироқ шу билан бирга У шогирдларига бу вазифани бажаришлари Унинг шоҳидлари бўлишлари учун қувват беришга ваъда беради. Биз ҳам бугун Муқаддас Руҳ қувватини олишимиз мумкин.

Худованд бутун дунёнинг нажот топишини истайди. У хизматчиларни ишлатади, лекин улар ёрдамга муҳтож эканликларини ҳам билади, шунинг учун У муҳтож бўлганларга ёрдамчи бўлиши учун Муқаддас Руҳини беради. Худованд қувват билан таъминлайди, биз эса шу қувватдан фойдаланиб У учун хизмат қиламиз.

Худованд ҳамма нарсани билади. У бажарилиши керак бўлган ишни кўради ва хизмат қиладиган хизматчини ҳам кўради. У Ўз донолиги билан қайси хизматчини қайси иш учун қўйишни аниқлай олади.

Шунинг учун У бизни Ўзи учун ишлашга чорлайди. Баъзида бу чорлов Муқаддас Китобни ўқиётганимизда келиши мумкин. Муқаддас Руҳ Худованднинг илҳомланган Сўзидан фойдаланиши ва бу биз учун Худованднинг овози бўлиши мумкин.

Бу хизмат қилиш юрагимиздаги чорлов бўлиб қолади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мвзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top