Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, сизларга бир воқеа ҳақида сўзлаб бермоқчи эдим. Кунларнинг бирида мактабда тасодифан икки болага ёзма иш барча жавоблари билан тушиб қолади. Болаларнинг бири ҳеч иккиланмасдан саволларга қўлидаги жавобдан фойдаланган ҳолда жавоб ёзарди. Иккинчи бола эса ўз меҳнати билан қийналиб жавоб топишга уринарди. Шунга қарамай иккинчи бола битта саволга жавоб тополмаган эди.
Шунда у қўлидаги жавоблар ёзилган вароққа қарадида, тўғри жавобни топиб ёзди. Шунинг учун у кун бўйи қийналиб юрди. Энди бир савол туғилади: нима учун болалардан бири ўзига яраша виждонли, инсофли, иккинчиси эса ундай эмас? Ўйлайманки, барчамизнинг ушбу саволга жавобимиз оила масаласига бориб тақалади. Хуллас, виждон, инсоф деган нарса ҳар бир инсонда мавжуд, фақатгина айрим кишиларда бироз кичикроқ ёки бироз юпқароқ, деб айтишимиз мумкин. Биз йўқорида айтиб ўтган болаларнинг биринчиси ўзига келадиган жазодан қўрқиб ёки бўлмаса, аксинча, ўзига кўпроқ мақтовлар олиш мақсадида шу ишни қилган, деб айтишимиз мумкин.
Иккинчи бола эса ўз кучига ва билимига ишонган ҳолда ҳаракат қилди. Боланинг ёши ўсиб борган сари у бошқалар ҳақида ҳам ўйлашни бошлайди. Балки у бошқалар тарафидан бўладиган қаршиликларга чек қўйиш мақсадида ёлғон ишга қўл ургандир. Иккинчи бола эса доимо тўғри йўл тутишга ўрганган. У ўзининг хатоларини тушунадиган ва доимо кечира оладиган инсонлар билан, айниқса оила билан бирга бўлганлигидан дарак беради. Инсондаги виждон деган нарсани ривожлантириш мумкин. Бунда оиладаги муҳит ва ота-онанинг болага берадиган тарбияси жуда муҳим.
Азиз биродарлар, бола учун намунали ота-она бўлиш жуда муҳимлигини шу ердан билишимиз мумкин. Муқаддас каломда Раббимиз Исо Масиҳ доимо инсонларни виждонли ва гуноҳсиз ҳаёт кечиришга чақиради. Шу ҳақида болаларимизга доимо гапирсак, ўйлайманки, боланинг виждони аста-секин уйғона бошлайди. Мактабдаги ўқитувчилар асосан болангиз учун ҳеч қачон Муқаддас каломдан нимадир ўқиб бермаса керак. Шунинг учун биз масиҳийлар доимо болаларимизни ҳақиқатга ўргатиб боришимиз ва уларни Раббимиз Исо Масиҳнинг тарбияси билан тарбиялашимиз лозим. Бола хато иш қилса, уни асло урушиб камситиш орқали тўғри йўлга бошлаб бўлмайди, шундай экан биз ота-оналарда бир йўл бор.
У ҳам бўлса яхши гапириб, болани мақтаб, олдинга қараб олға юришга ўргатиш. Азизлар, ўйлайманки, бугунги мавзудан сўнг болаларимизга бўлган муносабатимиз янада яхши тарафга ўзгаради. Биз эса сиз азиз биродарларимиз билан хайрлашиб, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтишни ўзимизга жоиз деб билдик: dilkash@najot.com Бугунги мавзу бўйича ўз фикрларингизни юқоридаги манзилга юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг азиз биродарлар.