3:29

Руҳий ғалаба 256

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, 1 Тимўтийга мактубининг 1боби 18 ва 19 оятларини биргаликда ўқиб, бугунги мавзумизни бошлаймиз. “Эй ўғлим Тимўтий, илгари пайғамбарнинг сен ҳақингда берган кароматларини кўзда тутиб, буларни сенга буюриб топшираман. Ўша кароматларга биноан яхши жангчидек жанг қил. Имон ва виждон поклигини сақлаб тур. Баъзилар пок виждонни сотдилар ва уларнинг имон кемалари ҳалокатга учради”.

Азиз радио тингловчи биродарлар, агар ҳаворий Павлуснинг айтган гапларини диққат билан кузатадиган бўлсак, жанг олиб бориш ҳақида айтган ўз сўзларида ёвуз кучларга буйруқ бериш ёки уларни ҳайдаш тўғрисида Тимўтийга ҳеч нарса гапирмаяпти. Азиз биродарлар, фолбинлар ёки ёвуз руҳлар билан муносабат қилиш, ёки уларга буйруқ бериш биз инсонларнинг иши эмаслигини шу ердан кўришимиз мумкин. Албатта биз Худованддек буюк куч ва қудратга эга эмасмиз. Шунинг учун ҳам ёвуз кучлар билан руҳий жанг олиб бориш Худованднинг ишидир.

Содиқ аскар каби жанг қилиш дегани, бу ўз имонимизда мустаҳкам туриб, соғлом таълимотни маҳкам ушлаш ҳамда Худованднинг кўз ўнгида муқаддас ҳаёт кечиришдан иборатдир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, 1 Тимўтий мактубининг 6 боби 12 оятида ҳаворий Павлус яна шундай гапларни гапирган: “Имон учун бўлган улуғ курашда жон-жаҳдинг билан ҳаракат қил, абадий ҳаётни қаттиқ ушлаб тур. Худо сени шунинг учун даъват этган, сен улуғ имонни кўп гувоҳлар олдида очиқ тан олгансан”. Ҳаворий Павлус ўзининг ушбу айтган гаплари билан ўз мактубига якун ясамоқда. Демак, ҳар бир имонли биродар учун имон мустаҳкамлиги жуда муҳим.

Имон мустаҳкам бўлгандагина биз Худованднинг кўз ўнгида солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Ҳурматли биродарлар, Каломдаги барча ҳақиқатлар бизнинг ҳар биримиз учун жуда муҳим. Биз айнан шу ҳақиқатларга асосланиб Худованд билан бирга яшаймиз. Каломдаги бор ҳақиқатни эса шу йўл билан ҳимоя қила оламиз. Каломдаги ҳақиқатлар ила биз ўзимизни турли қаршиликлардан ҳимоя қила оламиз. Шу билан бирга спортчи учун ғалаба нашидаси қанчалик муҳим бўлса, бизга ҳам руҳий ғалаба шунчалик муҳимдир. Шайтон доимо инсонларнинг қўлидаги идишни ўзининг ёлғон ва турли найранглари билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Бундай идишдан нимадир ичиш асло мумкин эмас. Азизлар, доимо ҳушёр бўлиб Худованднинг паноҳида яшаш ҳар қандай қаршиликлардан ҳимоя бўлиш дегани.

Бизга Худованд абадий чанқоқ қондирувчи булоқдан сув таклиф қилди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top