3:20

Хушхабар

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар,сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали Доктор Пиис гапириб берган бир воқеани, сиз азизларга, айтиб ўтишни ўзимизга лозим деб топдик. Марҳамат тингланг. Бир бола жуда ҳам Хушхабарни тинмасдан айтган экан. Унинг махсус портфели бўлиб, унинг ичи ҳар хил масиҳийликка тегишли бўлган брошюраларга тўла экан.

У кўчада кетаётиб, олдидан чиққан одамга бирданига портфелини очиб, бир брошюрани олиб, “мана бу сизга ва бу айнан сизга керак ва буни сиз ўқишингиз керак”, деб айтар экан. Бола яна йўлда давом этиб, бир сигарет чекиб ўтирган одамни кўрдида, унинг олдига бориб “Сигарет чакиш зарар” деган брошюрани бериб ва унга деди: “Бу брошюра сизга ва бу брошюрани ўқинг ва бошқа сигарет чекманг,” деб яна ўз йўлида давом этди. Яна кўчада ғалати бир кишини кўриб, ва унинг олдига бориб унга “Тавба қилиш ва охирги кундаги ҳукм” ҳақида брошюра бериб кетибди.

Ва кунлардан бир куни мени ҳам Томас Кемписнинг “Исога ўхшашга ҳаракат” деган китоби билан юрганимда, менинг ҳам олдимга келиб менга ҳам брошюра бериб кетди ва брошюрани ўқиб қарасам, брошюра “Инжилдан бошқа диний китоблар ўқимаслик керак” деган фикрни айтар эди. Тўғри, бу бола Хушхабар тарқатаяпти, лекин у ўз ҳаракатлари билан кўп инсонларни хафа қилиб кетаяпти. Чунки у бу ишни жуда қўпол ва севгисиз, бошқаларни ҳукм қилиб бажараяпти ва брошюрани бериб бу мавзулар ҳақида улар билан гаплашмасдан, уларни тушунарсиз аҳволда ташлаб кетарди.

Кейин у билан кунлардан бир куни гаплашдим, ва унга бу ҳақида тушунтирдим. У менга шундай деб жавоб берди: “Тўғри, чунки Инжил кўпларга уларни хафа қилгандек кўринади” — деди. Бу бола бир нарсани тушунмадики, Инжил эмас, балки бу боланинг ўзи одамларни хафа қилаётган эди. Ҳақиқатдан ҳам у бола бу брошюралар билан жуда кўп одамларни ёмон аҳволга солиб қўярди ва бу одамлар бу боладан Хушхабар эмас, балки ҳукм ва хафагарчилик оларди.

Тўғри, одамлар билан масиҳийлик ва дин ҳақида гаплашиш жуда қийин, чунки уларни бу мавзулар қизиқтирмайди.

Лекин бу мавзуларни муҳим эканлигини уларга тушунтириш усулларини биз ўйлаб кўришимиз керак. Азиз биродарлар, Хушхабар айтганимизда Худованднинг Ўзи албатта ҳар биримиз учун тўғри йўлни кўрсатишига шахсан мен ишонаман. Фақатгина Ундан шу йўлни кўрсатишини ва ҳар биримизга сўз бойлигини беришини сўрасак бас. Ахир барчамиз айнан шуни истаймиз-ку. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top