3:44

Руҳий ғалаба 321

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз, азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Сизлар билан радио қаршисида соғ-омон кўришганимиздан беҳад хурсандман. Азиз биродарлар, дуо қила олиш санъати деганда нимани тушуниш мумкин? Аввало, биз имонлилар жамоати, бутун диққат-эътиборимизни дуога қаратишимиз лозим. Худонинг режасига кўра, дуо Хушхабар учун ёпиқ бўлган ҳар қандай йўл ва ҳар бир юракни очиб берадиган сўнгги ва стратегик омил бўлиши керак.

Стратегия сифатидаги дуо янгилик эмас. Худонинг Ўзи шундай деган: “Мендан талаб қилгин, токи элу халқларни насибанг қилай, бутун ер юзини мулкингга берай”. Забур китоби 2 боб 8 ояти. Еремиё пайғамбар эса: “Мендан сўра ва Мен сенга жавоб бераман, сен билмаган буюк нарсани кўрсатаман”, — деб айтган эди Еремиё китобининг 33 боби 3 ояти. Бундан ташқари Чиқиш китобининг 17 бобида дуодан стратегия сифатида фойдаланган Мусо ҳақида ўқишимиз ҳам мумкин. Чиқиш китоби 17 боби 8 оятидан 13 оятигача бўлган жойи.

Ҳаворийлар китобининг 1 боби 14 оятида эса Хушхабарнинг намунасини кўрсак бўлади: “Уларнинг ҳаммаси… якдиллик ва сидқидиллик билан тоат-ибодатга берилган эдилар”. Бу кўринишда дуо қилиш бошланганидан сўнг, Ҳосил байрами воқеаси юз берди. Муқаддас Ёзувларга эътибор берадиган бўлсак, Худонинг халқи дуо қила бошлаши билан ер юзида Худонинг мақсадлари тезлик билан амалга оша бошлаганлигини кўрамиз. Дуонинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тарих кўплаб мисолларни келтириб ўтади. 1780 йилнинг бошида англиялик Вильям Кэри ўз қўли билан чизган дунё харитаси қаршисида тиз чўкади ва дунёдаги жамики адашган одамлар учун қалбидагини тўкиб-сочиб дуо қилади.

Унинг ташвишли юрагидан отилиб чиққан дуо бугунги кундаги миссионерлик ҳаракатининг бошланғич нуқтаси бўлди. Стратегияни тушуниш қуйидаги асосий тушунчалар бизга дуони стратегия сифатида тушунишимиз учун ёрдам беради. Дуо худди стратегия каби дуо қилаётган кишига нима ҳақида ва ким учун дуо қилиш кераклиги ҳақида Худонинг кўрсатмаларини очиб беради. Биз Худонинг хоҳишини билишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнг бу хоҳишнинг амалга ошиши учун дуо қиламиз. Биз Худонинг хоҳиш-истакларини ўз қалбимиз билан ҳис қила олишга ҳаракат қиламиз, сўнгра бу истакларнинг амалга ошиши учун дуо қиламиз.

Худо эса, албатта, Ўрта Осиёдаги жамики халқлар Ҳазрати Исони севиб, У орқали нажот топишларини жуда-жуда хоҳлайди. Стратегик дуо Худонинг иродасини излашдан бошланади. Шундан сўнг, Худо одамларнинг қилган дуосига жавоб беради ва бу дунёда Ўз мақсадини амалга оширади. Мана Худонинг стратегияси: Худо Ўз куч-қудратини одамларнинг қандай қилиб дуо қилишларига қараб, кўрсатади. У бизнинг аниқ мақсадли дуоларимизни Ўз куч-қудрати билан бирлаштиради. Дунёнинг энг чекка ва етиш қийин бўлган турли бурчакларига ҳам Нажот хабарининг етиб бориши учун имкониятлар очади. Худо Ўзи билан ҳамкорлик қилиш учун бизга муҳим ўринни беради. Яна бир карра айтаман, биз дуо қиламиз ва У Ўз қудратини кўрсатади. Азизлар, сизлар билан хайрлашиб ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top