Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда кичик уй гуруҳларининг ўрни жуда катта. Тўғри, шароитни ҳисобга олган ҳолда катта жамоатлар каби катта биноларда йиғилиш анча қийин. Лекин Худованд доимо ҳар қандай шароитда ҳам ўз фарзандларини ташлаб қўймаган. Ҳатто айтишимиз мумкин-ки, кичик уй гуруҳларида йиғилишлар ўтқазиз бир мунча самаралироқдир.
Чунки гуруҳда иштирок этувчилар учун кичик уй гурухлари ғамхўр жамоанинг бир қисмига айлана борадилар. Гуруҳ бўлиб мутолаа қилиш, бир-бирини яхшироқ таниб, очиқ, самимий ва ишончли муносабатларни келтириб чиқарувчи табиий муҳит яратади. Гуруҳ аъзолари бир-бирлари учун ибодат қиладилар ва бир-бирлари учун амалий ғамхўрлик қиладилар. Амалий ғамхурлик ҳақида гап кетганида шуни айтиб ўтиш жоизки, нафақат гуруҳ аъзолари бир-бирлари учун, балки гуруҳга қўшилиш ниятида бўлган инсонлар учун ҳам ғамхўрлик қилиш ёдимиздан чиқмаслиги керак.
Кичик уй гуруҳларида етакчилик қилиш учун мутахассис ёки жамоа ходими, хизматчи ёки Худо Каломини биладиган донишманд бўлишингиз шарт эмас. Масалан: парчани бошқалардан кўра яхшироқ ёки кўпроқ билишингиз ҳам шарт эмас. Шундай вазият бўлиши ҳамда жавоб тополмаган саволингизни гуруҳдагилардан сўрашингиз мумкин. Гуруҳдаги аъзолар ёрдами билан сизнинг тушуниш доирангиз кенгайиб боради. Шунга ўхшаб, йиғинларда гапирувчи сўзга уста нотиқ бўлишингиз ҳам шарт эмас.
Чунки, асосан, гуруҳ гапиради, сиз эса савол сўрайсиз-да, бу билан ҳаммани қатнашишга чорлайсиз. Муқаддас Калом суҳбати учун саволлар тузишда моҳир савол тузувчи бўлишингиз ҳам шарт эмас. Бир неча Муқаддас Каломни ўргатувчи ажойиб дарсликлар ёки қўлланмалар мавжуд. Бу китоблар шундай маҳоратга эга бўлган кишилар томонидан ёзилган. Азиз биродарлар, бир нарсани аниқ айтшимиз мумкин-ки, ҳар бир етакчи ўз гуруҳидаги биродарлари учун тинимсиз ибодатда бўлиши керак.
Кичик уй гуруҳлари ўз олдиларига аниқ мақсадлар қўйиб, шу мақсадлар сари олдинга қараб интилашлари ва ўсиб боришлари керак. Гуруҳларда ҳеч бир киши эътибордан четда қолмаслиги керак. Ҳамма жойда бўлгани каби, кичик уй гуруҳларида ҳам ўзига яраша тушунмовчиликлар ва хафачиликлар бўлиб туриши мумкин. Шундай пайтларда етакчилар ўзларининг максимал донолиги билан тезда барча муаммоларни ҳал қилишлари шарт. Ўз вақтида ҳал қилинган муаммо кейинги пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олади.
Шу билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Шу ўринда ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Ҳозирча эса хайр соғ-омон бўлинглар.