3:27

Руҳий ғалаба 277

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Мархамат тингланг эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Муқаддас каломдаги ёзувлар имонли-жангчининг рақибларини жуда аниққилиб тасвирлайди. Муқаддас Каломга кўра бизнинг урушимиз дунёдаги турли руҳларга қаратилади. Ушбу жангда иштирок этиш эса осон кечмайди. Шунинг учун ҳам Ҳаворий Павлус биз жангчиларнинг устки кийимларимиз қандай бўлиши лозимлигини айтиб ўтган эди.

Ҳарбий формамизнинг ўзи ялпи уруш олиб боришимиз учун етарлидир.Эфесликларга мактубининг 6 боби 13 оятидан 17 оятигача бўлган жойда ҳамда Салоникаликларга мактубининг 5 боби 8 оятида тасвирланган ҳарбий қурол-яроғлар Раббимиз бизга тайёрлаб қўйган иш учун тўла-тўкис етарли эканлигини тушуниб етамиз. Шунингдек, Худо таъмин этган қурол-аслаҳалар илоҳий кучга эга бўлган мустаҳкам қилич ва қалқон каби бизни ҳимоя қилишини англаб етамиз. 2Коринфликларга мактубининг 10 боби 3 ва 4 оятлари ҳамда Ибронийларга мактубининг 4 боби 12 оятида эса, Худонинг Каломи энг асосий қурол “ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир” деб айтилган.

Бу ҳақиқатни ҳам билиб қўйиш Раббимизнинг ҳар бир жангчиси учун муҳим аҳамиятга эгадир.Бизнинг ҳарбий қўмондонимиз бу қудратли Исо Масиҳдир. У муқаддас ва покдир.Муқаддас Ёзувларда айтилганига кўра, қўшинни бошқарувчи Ҳазрати Исо комил, муқаддас, нуқсонсиз ва улуғвору қудратли Зотдир. Имонлининг ғалабаси руҳий хусусиятга эга.Биз ўз душманларимизни Худо Каломи ёрдамида, руҳий қурол-аслаҳалар билан қуролланиб, Раббимиз Исога бўлган ишонч ҳамда Унинг ваъдаларига таянган ҳолда енгга оламиз.

Муқаддас Калом бизга “Худога маъқул келадиган ҳолда яшаш кераклигини” амр қилади 1 Салоникаликларга мактубининг 4 боби 1оятида.Кундалик руҳий жангларга жалб қилинган жангчилар сифатида биз, имонлилар, маълум бир руҳий фактларни билиб қўйишимиз зарур. Чунки бу фактлар душман билан муваффақиятли жанг қилишда жуда керак бўлади. Иблис ва унинг малайларига қарши урушда самарали ҳаракат қилиш учундоимо ҳаворий Павлуснинг айтган қурол-аслаҳалари ёнимизда доимо шай туриши керак. Бу жангда душманларимизни осонликча таниб бўлмайди.

Сўзимиз бошида эслатиб ўтганимиздек, ҳаворий Павлус “бизнинг курашимиз Қодир Худо ёки бошқа одамларга қарши эмас”, деб айтган. Биз имонлилар ўз душманларимизни улар билан жанг қилмасдан олдин, донолик билан тўғри таниб олишимиз керак.Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз поёнига етди. Азиз биродарлар, сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим:www.najot.comУшбу сайтимизга марҳамат қилинг ва ўзингиз учун қизиқарли ва керакли маълумотларга эга бўлинг. Ҳозирча эса хайр соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top