3:20

Худонинг сўзи 200

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандман. Навбатдаги эшиттиришимиз эфирда, марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз биродарлар, Тимўтий ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Тимўтийнинг ҳаётини ва унинг руҳий ҳаётини ҳозирги ёшлар ёки ўсмирларнинг ҳаёти билан солиштириб кўрса,қандай фарқи борлигини кўришимиз қийин эмас.

Албатта Тимўтий яшаб ўтган давр билан ҳозирги замон орасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Лекин руҳий ҳаёт кечириш ва Худовандга хизмат қилиш доимо бир хил бўлган,деб айтишимиз мумкин. Худованд ҳали ҳануз Ўзининг ваъдасида турибди. Тимўтий учун Раббимиз Масиҳ билан бирга яшаб, Уни ўз кўзлари билан кўрган кишилар билан биргаликда хизмат қилиш, балки ўзига яраша қандайдир куч бағишлаган бўлиши мумкин. Лекин ибронийларга мактубини ўқиганимизда,“кўрмай туриб ишонганлар бахтлидир,” деб ёзилган.

Тимўтий Павлуснинг Исо Масиҳ учун бир неча марта қамалганининг ҳам гувоҳи бўлган эди. Агар Тимўтий ҳали имонда унчалик ўсмаган, деб ўйлайдиган бўлсак ёки у ҳали Худога хизмат қилиш учун жуда ёш деб ўйласак, Павлуснинг аҳволини кўрганидан кейин Тимўтий ўз уйига қараб йўл олиши мумкин эди. Павлус Салоникани тарк этганидан кейин Тимўтий Салоникада таъқиб қилинаётган масиҳийларга ёрдам бериш учун у ерга қайтиб боради. Манашунинг ўзи Тимўтий ҳақидаги ўйларимизни кучли ҳурмат ва муҳаббатга айлантириши мумкин.

Буни у кимнингдир буйруғи билан эмас, ўз хоҳиши билан қилгани аниқ эди. Чунки Тимўтий Худованднинг ҳақиқий хизматкори бўлганига ҳеч кимда шубҳа йўқ.

Муқаддас Каломдан у ҳақида ўқир эканмиз, унинг оқкўнгил, меҳрибон, бироз қатъиятли, садоқатли бўлганини кўрамиз. У сиз-у бизгаўхшаб тез-тез тушкунликкатушибтурганбўлсакерак. У кўпинчаўзигабўлганишончни йўқотиб қўярди. ШундайпайтлардаПавлусунгадалдаберибмактубларёзибтурган. Павлус ўзининг мактубларида Тимўтийга далда бериш мақсадида “сени ўз ибодатларимда кеча-ю кундуз эслайман,” деб айтган эди.

Унинг энди мустақил ишлашига кўзи етган Павлус Тимўтийни Эфесдан Коринф жамоатдаги масиҳийларга таълим бериш ва йўл-йўриқ кўрсатиш учун юборади.

Бу худди устознинг шогирдини мустақил ишлашига рухсат берганидай, ёқимли ва ҳаяжонли бўлган. Тимўтий Павлус билан бирга бўлганида, Павлус уни мустақил хизматга тайёрлаш учун баъзи-баъзида бошқа шаҳардаги масиҳийларнинг аҳволидан хабар олиш учун юбориб турган эди. Кейинчалик эса у Эфесдаги жамоатга раҳнамолик қилди. Павлус уни “шогирдим”, ҳам “ўғлим” деб атаган. Шунинг билан азиз биродарлар, Тимўтий ҳақидаги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkas@najot.com ушбу манзилга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top