3:46

Худонинг сўзи 244

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан Отамиз Худога шон-шарафлар бўлсин. Инсонлар учун само буюк Нажоткорсиз, Худо мавжуд бўлган олам қудратли Ҳомийсиз, абадий ҳаёт мангу Қутқарувчисиз, бир сўз билан айтганда, нажот топиш Масиҳсиз умуман бўлиши мумкин эмас. Азиз радио тингловчи биродарлар, мен ушбу масалани қўяр эканман, сизларни бироз ўйланиб кўришга чақираман. Мен бир нарсани биламанки, дунёда энг қийин нарса гуноҳнинг жиноят эканлигини тушуниб етишдир.

Албатта, ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз, деб айтиб қўйиш осон. Аммо гуноҳ Худованд назарида нима эканлигини тасаввур этиш осон эмас. Гуноҳ бизларни шунчалик қамраб олганки, натижада унинг ҳақиқий юзини кўришимизга йўл бермайди. Биз шахсий ахлоқимизга етаётган зарарни ҳис этмаяпмиз. Кўпчилик инсонлар ўзлари шундай эканлигини сезмайдилар. Қандайдир бир даражада биз ҳам ўзимизни шунга ўхшатсак бўлади. Гуноҳкор табиатимиз таркибий ва биздан ажратиб бўлмайдиган қисмимиздир, шу боисдан ҳам унинг бизга бўлган таъсирини озгина бўлса ҳам сеза олсак бўларди. Азиз радио тингловчилар, энди эса мен сизга айтганларим тўғрисида бир ўйланиб кўринг.

Бу ҳақда тинч ва осойишталикда ўйланиб кўринг. Худованд сизга шахсан гуноҳ ва айбингизни тушунишингизга ёрдам берсин. Қачонки чиндан ҳам ким эканлигингизни тушуниб етсангиз, жонингиз нажот топмагунича тинчлана олмайсиз. Чанқаган ким? Оч қолган ким? “Чанқаганлар, барчангиз сувга келинг! Ҳаттоки сизлар ҳам, кумуш тангаси йўқлар, келинглар, сотиб олинглар. Келинглар, кумуш тангасиз шароб ва сутни бекорга олинглар! Сизлар нега нон бўлмаган нарсага кумуш берасизлар, тўйғазмаган нарсага меҳнат қиласизлар? Мени диққат билан эшитиб, яхши нарсаларни енглар, токи жонингиз мой ила роҳатлансин.

Менга қулоқ солиб, олдимга келинг. Мени тингланг, шунда жонингиз ором олади. Мен сизларга Довудга ваъда қилинган мангу аҳдим ва ўзгармас иноятимни бераман.

Мана, Мен уни халқлар учун гувоҳ қилиб бердим, уларнинг йўлбошчиси ҳамда насиҳатчиси қилдим. Мана, сен ўзинг танимаган халқни чақирасан, сени танимаган халқлар ҳам сенинг Худовандинг учун, Муқаддас Исроилинг учун сенга келгани шошилади. Чунки У сени машҳур қилди. Раббийни топиш мумкин экан, Уни изланглар. У яқин турганда Уни чақиринглар. Имонсиз ўз йўлини, қонунбузар ёмон ҳаёлларини ташлаб, Раббийга мурожаат этсин, шунда У уни марҳаматлайди, бизнинг Худовандга мурожаат қилсин, чунки У раҳм-шафқатлидир”.

Сиз ўткинчи озиқ учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озиқ учун ҳаракат қилинглар, уни сизларга Инсон Ўғли беради. Инсон Ўғли эса Ота – Худонинг муҳрига моликдир. Азиз радио тингловчи мухлислар, Худованд билан ярашиш учун шошилиш зарур. Унинг иккинчи бор ер юзига қайта келиши учун янада кам вақт қолди. Шу ерда мавзумизга якун ясасак-да, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор айтиб ўтсам: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top