Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Азиз биродарлар, бугунги мавзумизни “Худо ягона” деб номладик. Муқаддас Китобни ўқимайдиган ва Худо ҳақида кам биладиган баъзи мамлакатларда кўп кишилар оламда ҳар хил худолар бор, деб ишонишади. Баъзилар иккита худо бор деса, бошқалари тўртта, деб ишонади.
Ҳатто юзлаб ва минглаб худоларнинг борлигига ишонадиган халқлар ҳам бор. Баъзилар қуёш ва ойни ҳам худо деб билиб, уларга сиғинишади, зарур бўлганда ўз муҳтожликлари ҳақида сўраб, уларга илтижо қилишади.Бироққуёш ва ой бизга ёрдам бера оладими? Албатта, йўқ! Уларнинг ўзи Худонинг яратган маҳсули ҳисобланади, шунинг учун ҳам қуёш ва ой худо бўлолмайди. Биз Худонинг яратган нарсасига эмас, балки Унинг Ўзига топинишимиз керак.Фаришталарга сиғинишимиз мумкинми? Улар худо бўлиши мумкинми? Яна йўқ. Фаришталар тирик жонзот ҳисобланади.
Уларнинг баъзилари айни дақиқада кўзимизга кўринмаётган бўлса-да, бизнинг орамизда турган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ уларга топиниш мумкин эмас! Фаришталар худо эмас, балки Худонинг хизматчиларидир. Худонинг Ўзи уларни яратган. Фаришталар Худони севишади ва Унга хизмат қилишади. Фаришталар шу қадар кўпки, биз уларнинг сонини ҳатто тасаввур ҳам қилолмаймиз.Самода биз ишонадиган Худодан бошқа худолар ҳам борми? Қуйидаги қисқача мисолни ўқигач, бу саволга жавобни ўзингиз беришингиз мумкин.
Бир жамоат оқсоқоли бир қиздан Худонинг ягона эканлигини билармикан ёки йўқми, деб қизиқиб, ундан сўрабди: “Қизим, оламда қанча худолар бор?”Қиз эса “битта”, деб жавоб қилибди. “Сен буни қаёқдан биласан?”“Чунки оламда бошқа худолар учун жой йўқ”, дебди қизалоқ. “Бизнинг Худомиз бутун осмонни ва ҳамма ерни эгаллаб туради”.Бу жуда яхши жавоб. Шунинг учун ҳам биз Худони Унинг яратган барча нарсаларидан кўра кўпроқ яхши кўришимиз керак. Азиз оқсоқоллар, бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкин-ки, жамоатда тўғри ва аниқ Каломга асосланган маълумотлар жуда муҳим экан. Оламда қанча худолар бор?Қуёш ва ойга илтижо қилсак, улар бизни эшитиши мумкинми?Фаришталарга топиниш мумкинми? Улар худолар ҳисобланадими?
Азиз радио тингловчи биродарлар, мана шу саволлар жуда муҳим саволлар саналади. “Азиз Самовий Отамиз! Сен ягона бўлганлигинг ва Ўзинг яратган нарсалардан ҳам кўра улканроқ ва қудратлироқ эканлигинг учун Сендан миннатдормиз. Сени чин юракдан севишда ва фақат Сенга хизмат қилишда бизга ёрдам бер. Биз буни Ҳазрати Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин”. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканмиз, ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини сиз азизларга яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.