3:11

Худонинг сўзи 67

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, мана шундай учрашув учун Худога шон шарафлар бўлсин деб, бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Юҳанно китоби 15 боб 7 оятини биргаликда каломдан ўқиб кўрсак:

“Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар”. Азиз биродарлар, агар ёдингизда бўлса, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида Эски Аҳд китобидан Навуҳадназар шоҳ ҳақида суҳбатлашган эдик.

Дониёр пайғамбар ва унинг дўстларининг ҳаётида Худованд катта ишларни амалга оширган эди. Албатта, ушбу дўстларни бошқа юртга боришлари ва у ерда бир зумда бошқарувчи бўлиб олишларида Худованднинг хизмати катта эди. Улар қандай қилиб шу даражага кўтарилиб олдилар?

Хуллас, бир сўз билан айтадиган бўлсак, Худога бўлган содиқликлари туфайли. Ёдингизда бўлса, шоҳ бир туш кўрган эди. У тушининг таъбири у ёқда турсин, ҳатто тушида нимани кўрганини ҳам ёдидан чиқариб қўйган эди. Албатта, бундай бўлишининг сабаби бор эди. Худованд Ўзининг донолиги билан шоҳга кўп нарсаларни кўрсатмоқчи эди.

Агар шоҳ кўрган тушини эслай олганида, балки шоҳнинг хизматида бўлган фолбинлар, туш таъбирловчилар, башоратчилар, ва бошқалар шоҳни алдаб бўлсада, ўзларининг ҳаётларини сақлаб қолишга ҳаракат қилар эдилар. Афсуски, улар шоҳнинг талабини қондира олишмади.

Лекин Худонинг Ўзига яраша ажойиб режаси бор эди. Айнан мана шу режани амалга ошириш учун Худо Дониёрни ишлатган эди. Дониёр шоҳ билан учрашганида, шоҳ унга: қани, мен нима ҳақида туш кўрибман ва бу тушнинг табирини менга айтиб бероласанми деганида, Дониёр шундай жавоб қилган эди:

“Мен сизга нима ҳақида туш кўрганингизни ва ушбу тушунгизни табирини айтиб беролмайман”, деди. Балки шоҳнинг жаҳли чиқиб, уни ҳам ўлимга буюрмоқчи бўлиб турганида, Дониёр ўз сўзида давом этди. Албатта, Дониёр ва унинг дўстлари ушбу тушни табирини билиш учун Худога кўп ибодат қилишган эди. Худо эса уларнинг ибодатларига жавоб берди.

Менинг осмондаги Худойим сизнинг тушингиз ҳақида ҳамма нарсани менга очиқ айтиб берди. Мен шуни сизга етқазмоқчиман, шоҳим, деди ва барчасини тўғри айтиб берди. Албатта, шоҳ бундан мамнун бўлди ва Худованднинг куч қудратига тан берди. Дониёр ва унинг дўстлари эса яхшигина амалдор бўлишди.

Азизлар, доимо ва ҳар қандай шароитда Худодан юз ўгирмай, унинг қудратига ишониш шундай ажойиб мўъжизаларни қила олади. Бунга ишонч ва имон керак холос. Азизлар, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top