Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, сизлар ҳаётбахш сув ва Руҳ ҳақида эшитганмисиз? Албатта, Муқаддас Каломнинг варақларида, бу масалада бир талай оятлар келтирилган. Масалан, Юҳанно хушхабарининг еттинчи бобида Исонинг қуйидаги сўзлари ёзилган:“Байрамнинг охирги, улуғ кунида Исо тик турди-да, овозини баланд қилиб хитоб қилди: – Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади. Исо бундай деб, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди; Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди. Исо ҳали улуғворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди. (Юҳанно 7)
Кўриб турганингиздек, бу ишлар содир бўлаятган даврда Руҳ ҳануз тушмаган эди. Чунки Раббимиз Исо, Отанинг буюк нажот режасини хали амалга оширмаган эди. Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди. Лекин Унинг осмонга юксалганидан кейин, Худо бошимизга Муқаддас Руҳни тушириб, Исонинг шогирдларига берган вадасини амалга оширди. Бизчи, бизларда ҳам Ўша руҳ борми? Сиз нима деб ўйлайсиз? Ёки Муқаддас Руҳ фақат ўн икки шогирднинг устига тушган холос, деган фикрга қўшиласизми? Бундай фикрга ҳатто ўрин ҳам йўқ, чунки Раббимиз бу дунё устидан ғалаба қозонди, У ўликлар диёридан қайта тирилди. Уни ҳаётига таклиф этган ва хаётини Унинг қўлига топширган хар бир инсон мана шу Муқаддас Руҳга эга бўлади. Азизлар, бугун мен айнан мана шу Руҳни олиб ҳаётбаҳш сувдан ичиб тетик яшаш учун ибодат қилмоқчиман.
Истасангиз ибодатимга шерик бўлинг, чунки бирга айтилган ибодат катта куч қудратга эга бўлади. Осмондаги Отажон, ҳаётбаҳш сувинг учун ва берган Муқаддас Руҳинг учун катта рахмат. Оятингда ёзилганидек, “Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади”. Раббим, биз Сенга ишонамиз, биз Сенинг қилган қурбонингни қабул қиламиз, Сен бизнинг Нажоткоримизсан, Сен хаёт бўлиб оқадиган булоғимизсан, Сендан ичиб кўрган одам хеч қачон чанқамайди, Сенинг бизга берган Руҳинг бизни Руҳан қувватлайди. Худойим, бизга муносиб хаёт кечиришни ўргат. Буни энди уддасидан чиқолимиз, чунки Сен Худонинг Буюк Нажот Режасини тўлиқ амалга оширдинг. Энди Муқаддас Руҳинг устимиздадир, У бизнинг юракларимизда яшамоқдадир. Булар амалга ошган экан, демак биз энди руҳан чанқамаймиз ва оч қолмаймиз. Худойим, нима бўлмасин, қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, доим Муқаддас Руҳинг бизлар билан бўлсин, У бизни тўғри йўлга ва тўғри ҳаётга бошласин. Худойим, одамлар билан нажотинг ҳақида гаплашганимизда Муқаддас Руҳинг бизлар билан бўлсин, биз эмас, аксинча, фақат Руҳинг бизлар орқали гапирсин. Сенинг Муқаддас номинг сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин.
Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.