2:39

Руҳий зафарга йўлни ким кўрсатади?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз руҳий зафар ҳақида ибодат қилсак, душман ва унинг услуби ҳақида ҳеч бўлмаса бирон нимани билишимиз керак.

Иблисни ҳамма ҳам кўра олмайди. Лекин у воқе ва унинг кучи ҳамма ерда кўринади. Бу дегани, ўзимиз билан жанг қилаётган ҳақиқий душманни кўрмаймиз. Биз фақат у бизни енгиш учун нимадан фойдаланганини кўрамиз. Биз билан бўладиган жангда шайтон ишлатадиган нарсаларидан бири – бу васваса.

Имонлининг душмани:

ҳамма ерда ҳаммага кўринади

ўзини танитмаслик учун кучини яширади

васваса орқали уни гуноҳга киритишга интилади

Васваса ҳақида билиш муҳимдир. Ёқуб китобининг 1чи боб 14чи оятида айтилган: «Лекин ҳар ким… васвасага дучор бўлади». Бу Битикдан икки нарсага эътиборингизни қаратинг:

1 Ҳар бир инсон табиий хоҳиш-истакларга эга. Агар у буларга эга бўлмаганида, васвасага солинмаган бўлиши мумкин эди. Исонинг Ўзи табиий истакларга эга бўлган.

2 Ҳар қайси инсон васвасага солинади. Ҳаттоки Исо васвасага солинган. Бу васвасага дучор бўлсангиз, гуноҳ қилдингиз дегани эмас.

Кейин қуйироқда 14 ва 15-оятларда Ёқуб ёзади: «Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади». Бундан биз қуйидаги ҳақиқатларни ўрганиб олишимиз мумкин:

1 Ҳар бир инсон ўз эҳтиросига қизиқса ёки маҳлиё бўлса, васвасага тушади. Исо васвасага тушган, аммо Ўзини Худонинг иродасига бўйсунишини қолдирмаган.

2 «Эҳтиросга берилиш» ўз хоҳишларини тўғри ишлатиш истагидан юз ўгиришни билдиради. Худо бизга истакларни беради ва агар улар У хоҳлаганидек ишлатилса, унда улар тоза ва эзгу бўлади. Уларни керакли тарзда ишлатганимизда Худоимиз хурсанд бўлади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top