Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Исо хизмат қилган, подшолик қилмаган ва Муқаддас Китоб бизга азоб чекаётган қул — Исонинг аниқ суратини кўрсатиб беради ва бу қуллик даражаси Ишаё пайғамбар томонидан башорат қилинган. Унинг хизматини чўққиси — Голгофадаги хоч азобларини қабул қилишидир. Келинг Муқаддас Китгобда азоб чекаётган қул мавзусини навбатма–навбат кўриб чиқамиз.
Исо бизга хизмат қилиш намунасини кўрсатди. У Шоҳ бўла туриб, дунёга Унга хизмат қилишлари учун келмаганлигини айтди, ваҳоланки, Исода бунга тўла ҳуқуқи ва бутун ҳокимият бор эди. Лекин, аксинча, У қул бўлиш учун келди. Ўз таълимотида Исо бир парадоксал тасдиқни айтиб ўтган: ўлиш — демак яшаш, йўқотиш — қўлга киритиш, қул сифатида хизмат қилиш — ҳокимлик қилиш демакдир. Муқаддас Китоб ёзувчиси тасвирлаган Исонинг энг аниқ ва ҳақиқий азоб чекаётган қул образининг сурати бу хочга михланган Исо. Исо дунёга келишидан олти юз олдин Ишаъё пайғамбар Унинг хочга михланишини башорат қилган.
Ишаё Исога азоб чикаётган қул ролини башорат қилган. Ишаё башоратида биз тўртта “қул қўшиғини” кўришимиз мумкин. Уларнинг энг таниқлиси, яъни авжига чиққани — бу тўртинчи қўшиқ, ундаги ҳар бир ибора ва сўз алоҳида эътиборни талаб қилади. Қолганларидагидек бу қўшиқда ҳам шеърий параллелизм ишлатилган ва ҳар сафар уни ўқиганимизда ундан қайта ва қайта очиқликлар оламиз.
Ҳа, оғриқларимизни у ўзига олди,
Қайғуларимизни у ўз зиммасига олди.
Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган,
Аламдийда, жабрланган у!”
У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,
Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.
Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди,
Унинг яралари бизга шифо берди.
Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,
Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.
Ҳаммамизнинг айбларимизни
Эгамиз унинг зиммасига юклади. (Ишаё 52)
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.