3:32

Азоб чекишни хато тушуниш 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Қувғин ва унга боғлиқ бўлган азоб–уқубатлар мавзусига ўтишдан олдин, масиҳйлар орасида бу масалани тушунишда ҳали ҳам йўл қўйилаётган ва кенг тарқалган хатоларни аниқлаб олишимиз даркор.

Нафақат авлиёлар, балки оддий масиҳийлар ҳаёти ҳам азоб–уқубатга тўла.

Яна бир нотўғри фикр мавжуд бўлиб, бу Исо туфайли азият чекиш фақат «авлиёлар»ни четламасдан ўтади — деб ўйлаш. Бу фикр имон учун азият чекаётган масиҳийларда мағрурлик ҳиссини оқлаши мумкин ва ҳали имон учун азоб чекмаган масиҳийларда руҳий мағлубият ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Эътибор беринг, Ирод Ёқуб ва Бутрусни ҳибсга олди. Ёқубни калласидан жудо қилишди, Бутрус эса тирик қолди, бу Ёқуб руҳий устунроқ деганими? Юҳанно табиий ўлим билан қазо қилган ягона ҳаворийдир, бу у руҳан пастроқ деганими? Худо иродаси ва Унинг нияти ҳар бир имонлига нисбатан алоҳида, ажойиб бир йўлга эга. Биз Муқаддас Руҳ бошқарувида Худо билан юрар эканмиз, имондаги биродарларимиз орасида тақдирларнинг улуғ бир турлилигини гувоҳи бўламиз. Келинг, ҳар биримизга алоҳида эътибор бераётгани учун Худони олқишлаймиз.

Азоб–уқубатларнинг ҳеч қандай қизиқарли томони йўқ. Яқиндагина эслаб ўтилганга хатога ўхшаш яна бир хато бу азоб–уқубатларни кўкларга кўтаришдир. Азоб чеккан имонлини бундай нотўғри муносабат оқибатида минбарга кўтаришади ва муқаддас санайдилар. Лекин, биз барчамиз Худонинг ҳамкорларимиз. Ҳар биримиз Худо иродасини бажо келтиришимиз даркор, бирга қувонишимиз ва “қаҳрамонларга сиғинишдан” қочишимиз керак. Биз ғам–қайғуни кўкка кўтармаслигимиз лозим, лекин шу ўринда азоб–уқубатни ҳам изламаслигимиз керак. Ҳеч қандай ҳолатда жабрдийдаликни изламаслик керак, бироқ, агар биз учун синов вақти келган бўлса, ундан бош тортмаслик жоиз.

Баъзи масиҳийлар шайтонга музлатувчи қўрқувни қалбга солишга йўл қўйиш билан хатога йўл қўядилар. Бу шуни англатадики, қувғин масаласига енгил–елпи қараш эмас, лекин Худонинг иродасига кўра бошимизга тушадиган қувғинлардан ўта олишимиз учун Худо бизга етарлича куч беришига ишонишимиз керак. Масиҳийлар жуда кўп ҳолларда қувғинларнинг ўзидан кўра, кўпроқ қувғин олдидаги қўрқувдан азият чекадилар. Шайтон доимо бизни ўтмиш учун азият чекишни ва келажакни ўйлаб сиқилишимизни хоҳлайди, аммо Масиҳ бизга ҳамиша ҳозирнинг ўзида иноят беради.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top