Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Ҳозирги дунёда масиҳийлар турли шафқатсизликдаги азоблар ва таъқибларга рўбарў келади.
Суданни бўлиш учун урушда имонлилар жисмоний зўравонликдан ва сунъий яратилган очликдан азоб чекадилар. Кўплар том маънода қулликда яшашади. Эрон, Жанубий Судан ва шимолий Ироқ каби мамлакатларда масиҳий етакчиларини йўқ қилишнинг жисмоний усуллари тадбиқ қилинган, аммо Саудия Арабистонида масиҳийлар турмага қамалиш, қийнаш ва оммавий жазога маҳкум қилинади.
Жанубий Мексикада ўттиз бешдан ортиқ масиҳийлар Инжил таълимотини тарқатаётгани боис ўз уйларидан ноқонуний равишда қувиб чиқарилди. Улардан мингтачаси қаттиқ зўравонликка мубтало бўлди ёки ўлдирилди. Кўп уйлар бутунлай ёқиб юборилди. Перу, Хитой, Судан, Куба, Вьетнам, Лаос, шунингдек бошқа мамлакатларда диний фаолиятлар, масалан, қонун билан тақиқланган яширин йиғилишларни ўтказганлари учун масиҳийларни қамоққа тиқадилар.
Индонезияда юзлаб жамоатлар ёқиб юборилган ва айнан, Амбон оролида кўплаб имонлилар экстремистлар қўлида азобли ўлим топдилар.
Непалдаги масиҳийлар, жанговар индуистлар масиҳий жамоатларининг кўпайишини инобатга олиб қатъий чора кўриш илтимоси билан мамлакат ҳукуматига тақдим этган арзномага қизиқиб қолишди. Непал Миллий масиҳий иттифоқи президенти бутун дунё масиҳийларига ушбу арзнома ҳукуматда қўллаб–қувватланмаслиги учун ибодат қилишига чорлади.
Непалнинг шарқий қисмида маҳаллий аҳоли масиҳийликка ўта бошлагандан кейин маҳаллий индуистлар ва буддистлар бешта жамоатни яксон қилди. 1950 йилда мамлакатда умуман масиҳий йўқ эди, лекин энди, “Муқаддас Руҳнинг мустақил ҳаракати” туфайли, жамоатлар ўз қаторларида тўрт юздан мингдан ортиқ киши мавжуд. 1991 йилда Непал ҳукумати бошқа динга ўтишни таъқиқловчи қонунга эътибор бермай қўйишган, лекин бу воқеаларнинг эзгу йўли ҳар қандай вақт кесиб ўтилиши мумкин. Кўпинча масиҳийларни гувоҳлик туфайли ҳибсга олишади ва турмага тиқишади, шунингдек, бошқа шаклдаги ижтимоий ва иқтисодий чеклашларга дучор қилади, мисол учун уларга иш топиш қийин бўлади.
Ҳаворий Павлус айтиб ўтган, айнан имон ишонч комиллигини беради: “Мени қўллаб–қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан (Флп. 4:13).” Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.