2:51

Қувғинларга бўлган реакциялар 8 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Худо бизни тузатиш учун қувғиндан фойдаланади.

Баъзи сабоқларни биз фақатгина оғриқ ва мағлубиятлардан оламиз. Биз ёш бўлганимизда, ота–онамиз бизни иссиқ печкага тегмасликни огоҳлантирган. Аммо биз бу огоҳлантириш маъносини амалда, яъни ўзимизни куйдириб олгандан сўнг яхши англадик. Баъзан биз, мисол учун соғлиқ, пул, ўзаро самимий муносабатларни фақатгина уни йўқотибгина тушунамиз. “Жафо чекканим менга яхши бўлибди, чунки қонун–қоидаларинг ўрганиб олдим” (Заб. 118:71).

Худо бизни ҳимоя қилиш учун қувғиндан фойдаланади.

Ҳаётий муаммо агарда у бизни анча жиддийроқ хавфдан ҳимоя қилса, бу ҳали очилмаган марҳамат бўлиши мумкин. Ўтган йили менинг дўстимни унинг тарбиявий тартибларига қарши турган бошлиқнинг буйруғини бажармагани сабаб ишдан ҳайдади. Ишнинг йўқлиги унга муаммо эди, шунга қарамай айнан шу ишдан бўшаш уни айбланишдан ва фирманинг махфий ишлари ҳукуматга ошкор бўлгандан кейин турма қамоғидан сақлаб қолди. “мана, сизлар менга ёмонлик ният қилган эдингизлар, Худо буни яхши ниятга айлантириб юборди…” (Ибт. 50:20).

Худо бизни баркамол ва етук қилиш учун қувғиндан фойдаланади.

Агарда муаммога тўғри ёндашса, улар шахсиятни шакллантиради. Худога бизнинг қулайликларимиздан кўра, шахсиятимиз муҳимроқ. Худо билан муносабатимиз ва бизнинг шахсиятимиз — бу биз абадийликка олиб борадиган ягона нарсадир. “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр–қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр–қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб–тошади” (Рим. 5:3–5).

Бунинг асл мазмуни қуйидагидай: Худо ҳаётимизда биз буни англамаган ҳолда ҳам фаолият олиб боради. Лекин Унинг фаолияти агарда биз У билан ҳамкор бўлсак, анча самарали тус олади. Бу ғалабага йўлдир!

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top