3:31

Айибдорлик хисси 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Баъзи ўқитувчилар, душманнинг ички тактикасини назарда тутиб, “у ўзининг оёқ кийимини тешилгунча кияди” дейдилар. У бизларни маҳаллий Масиҳ Танасининг муносабатлари ва далдаларидан узиб қўйишга муяссар бўлганида, ўзининг қоидалари бўйича ўйинашга мажбур қилиши мумкин. У бизларга кечаю кундуз туҳмат қилади. У бунга, бизнинг гуноҳларимизни ва заифликларимизни юзимизга солиш билан эришади ва шунингдек, бизнинг ҳар бир худбин ҳоҳишларимизни уйғотишга мувофиқ бўлиш билан ўйнайди.

Ҳаётимизда, мағлубиятга олиб келиш ва айбдорлик ҳиссини уйғотиш учун шайтон бизни доимо айблайди. Бироқ, ҳақиқий айб Худога итоаткор бўлмасликнинг натижаси бўлиш мумкин. Инжилий нуқтаи назардан айбдорлик ҳисси қандай аҳамиятга эга эканлигини ҳар томонлама кўриб чиқамиз.

Бизнинг айбдорлик ҳиссимиз қисман оқланган.

Биз ҳаммамиз Раббимиз олдида айбдормиз. Ҳеч қайсимиз ҳамма шароитлар устидан ғалабага эришдим деб мақтана олмайди ва шундай бўлиши керак эди ҳам. Шунинг учун, шайтон бизни айблаганда, юрагимиздан биламизки, айбларида чиндан ҳам ҳақиқат кўп. Аммо, Худо бизга, доимо биз билан бўлган айбдорлик ҳиссидан ва ҳар қандай гуноҳдан покланишга имконият берган. Биз, Худовандимизни хафа қилганимизни тан олганимизда тавба қиламиз ва У ҳар галгидек бизни кечиради ва поклайди (қ. 1–Юҳ. 1:9).

Биз гуноҳимиз учун тавба қилганимизданоқ, у йўқ бўлади ва бизнинг айбдорлик ҳиссимиз ҳам ўтиб кетиши керак. Довуднинг воқеасида биз, Худо гуноҳни йўқ қилганини кўрамиз: қоралаш, тан олиш, тавба қилиш, гуноҳдан ўтиш, мадҳия ва ҳурсандчилик билан ҳизмат қилиш (қ. Заб. 31:3–4; 50; 2–Шох. 12:1–13). Мана шу эски аҳд оятларининг таҳлили айбдорликдан озод бўлиш йўлини кўрсатади.

Тавба қилинмаган айб Павлус Тимутийни, оҳирги кунларда ўзларини Масиҳий деб атаганларнинг нопок ҳаёт кечиришлари тўғрисида огоҳлантирган эди. У, одамлар гуноҳлари ўзларини гуноҳлари учун шунчалик сиқиладиларки, имонда мустаҳкам бўлолмай қоладилар ва осонлик билан ҳақиқат йўлидан кетадилар (қ. 2 Тим. 3:1–7).

Тавба қилинмагн айбдорлик ҳисси ўзида жуда жиддий муаммони намоён қилади. Агар Масиҳий саросимада бўлса, кучсиз ва Худованд олдида қатъий имонда бўлмаса, у ҳолда у ўзини юрагини текшириб, тавба қилмаган айблари йўқлигига ишонч ҳосили қилиш керак. Агар имонли юраги ҳақлигига амин бўлса, унда бу айбдорлик ҳисси ёлғонлиги ва шайтондан эканлигини билиш керак.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top