Narrator 1 Ассалому алайкум азиз тингловчи. Бугун танамизнинг баъзи қисмлари ҳақида жуда антиқа ва яхши маълумотлардан бохабар бўласиз. Ўзингиз ҳақингиздаги «нега» деган саволга жавоб топсангиз ҳам ажаб эмас. Хуллас эшитинг. Қулоқ суви аччиқ, кўз ёши шўр, сўлак эса чучук таъмли бўлади. Бунинг саломатлигимизга қандай боғлиқлик томони бор? Инсоннинг ҳар бир тана аъзоси, унинг заррачадек қисми ҳам шу даражада маҳорат билан яратилганки, бу ҳақида ўйлаб турсангиз, Яратувчимизнинг қудратига ва меҳрибонлигига амин бўласиз. Қулоқ суви ҳақиқатдан ҳам аччиқ таъмли ва бадбўй ҳидли бўлади. Унинг бу хусусияти киши уйқуда бўлган вақтида қўнғизу ҳашоратларнинг қулоқ орқали организмга киришига тўсқинлик қилади. Қандай ажойиб! Тангримиз бизни уйқуда ҳам ҳимоялаш ҳақида ўйлашни унутмабди.
Narrator 2 Тузли кўз ёшлар эса кўзни чанг ва шунга ўхшаш ёт жисмлардан ҳимоя қилади. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу заҳоти кузларда ёш пайдо бўлади. Кўз ёши таркибидаги тузлар уларни ташқарига итариб чиқаради ва кўзни ҳимоя қилади. Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эга. Агар сўлак аччиқ ёки тузли бўлганида, ширин нарсалар таъмини билолмас эдик. Баъзан оғиз сувининг таъми ўзгаради. Бу эса кишига кўпгина ноқулайликлар туғдиради. Бу ҳолатда киши истеъмол қилган нарсанинг таъмини сезмай қолади. Агарда бирон-бир ўзгаришни сезсангиз, бунга бефарқ қараманг. Инсон оёқ босиши, ҳатти ҳаракати ҳам ўзининг қандай ҳарактерли эканини билдириб туради.
Narrator 1 Инсон ташқи қиёфаси, ўзини тутишига қараб туриб инсон табиатини ўрганадиган олимлар, кишининг оёқда қандай туришига қараб ҳам у ҳақида кўп нарсани билиш мумкин, дейишмоқда. Оёғини ҳар доим чалиштириб турадиган одамлар ўзига ишонмайдиган ва буни атрофдагилардан яширадиган инсонлар ҳисобланишади. Улар ўта рашкчи ҳамдирлар. Улар одамлар билан муомала қилишга қийналишади. Агар ҳаётда қийин вазиятларга тушиб қолгудек бўлса, ўзларини дарҳол йўқотиб қўйишади. Содир бўлган кўнгилсизликларни узоқ вақт ёдидан чиқара олишмайди. Товонларини бир жойга қўйиб, оёқ учлари айрилган кишилар мақсад сари интилувчи, ишбилармон ва ҳар томонлама уддабурон бўлишади. Улар нима бўлсада, ўз фикрлари қаттиқ туриб, буни исботлашга уринишади. Улар одамларнинг камчиликларини кечириши мумкин, лекин сотқинликни эмас.
Narrator 2 Гавда оғирлигини бир оёққа ташлаб турадиган одамлар эркин, қувноқ, бошқаларни ўзларига қаратишни хуш кўрадиган инсонлар бўлишади. Ўз фикрини ўтказишни ёқтирадиган бундай инсонлар жуда оддий бўлишади. Оёқларини кериб турадиганлар эса ўта қатъиятли, ўзига ишонувчан инсонлардир. Бундай хислатли инсонлар кўпинча раҳбарлик лавозимини эгаллашади. Хуллас, суҳбатларимизни тинглаб туриб, Яратувчимиз бизни ўта кучли маҳорат, муҳаббат ва ғамхўрлик билан яратибди, деган ҳулосага келамиз. Шундай яратилган экансиз, шунга яраша мукаммаллика интилинг. Бунда сизга бизнинг www.najot.com сайтимизда келтирилган маълумотлар, маслаҳатлар шаксиз ёрдам беради.