3:26

Ҳаёт ва Ўлим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаёт – инсон учун бериладиган неъмет. Катта-катта ишлар қилиш учун, яхшиликлар қилиш ва муваффақиятларга эришиш учун бериладиган имконият. Ҳаёт – инсон ўз ҳаракатлари билан ё бахтли ё бахтсиз бўладиган давр. Хуллас, ҳаётни яшаш, бахтли бўлиш, бахтли қилиш ва Худони англаш учун берилган давр деб аташ мумкин. Чиндан ҳам ҳаёт ширин ва айни дамда баъзилар учун ташвишларга ва аччиқликларга тўла давр. Бу даврни босиб ўтиш ҳар бир инсоннинг ўзига ҳавола. Ҳаётни файрасуфлар ёниб-ўчадиган шамга ўхшатишган. Бу ҳақида биздан олдин ҳам жуда кўп олимлару, файласуфлар бош қотиришган. Биз эса унга Худонинг назари билан қараймиз. Хўш, Худованд ўзи берган неъмат ҳақида нима дейди?

Narrator 2 Худованднинг айтишича, ҳаёт бу – тириклик. «Ўша пайтда Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда одам тирик жон бўлди» (Ибт 2:7). Иброҳим пайғамбарнинг невараси Ëқуб ҳам ўлимидан олдин шундай деган эди: «- Менинг ғарибона умрим айёми юз ўттиз йилга борди-ю, лекин ҳаётим тез ва машаққатли ўтди, ота-боболаримнинг ғариблик йилларига етиб бормади». Довуд пайғамбар ҳам Худовандга шундай деган: «Ëшлик кунларини қисқартирдинг. … Умрим нақадар қисқа экан, эсда тутгин!» (Заб 88:46,48). «Умримиз муддати етмиш йил экан, ёки бардамлик берса саксон йил экан. Унинг чўққиси ҳам жафо ва заҳматдир. Ҳаёт тезлик билан ўтиб кетар. Мана, биз учиб кетамиз» (Заб 89:9-10).

Narrator 1 Довуд пайғамбар Худовандга тиз чўкиб, ҳаёт ҳақида шундай дейди: «Мен кимман ва менинг ҳалқим ким? Биз сенга Сен бизга саҳийлик билан берганингдек бера олмаймиз. Биз эга бўлган ҳамма нарса Сендан келади. Сен бизга берганингдан ортиғини беролмаймиз. Биз сенинг назарингда худди ота-боболаримиз каби ғарибу, бегоналармиз. Бизнинг ердаги кунларимиз худди умидсиз бир сояга ўхшайди. Эй Тангрим, Яратган Эгам, биз Сенга бераётган ҳамма нарсани аслида Сен ўзинг бергансан.» (1 Қонун 29:14-15). Ўшанда Довуд инсоният Яратувчисига ундан олганидан ортиқ нарса беролмаслгини тан олди. Чиндан ҳам шундай, ҳаётда нимага эга бўлган бўлсак, бари Худодан. Ҳеч бир инсон дунёга устун бўлолмаган. Инсон ҳаёти қанчалик қисқа бўлмасин, бу ҳаётда Худованд истаганидек ҳаёт кечириш – бу энг тўғри яшашдир.

Narrator 2 Ҳамма умри қанча эканини билишни истайди. Бундан қадим пайғамбарларимиз ҳам мустасно бўлмаган. Ҳазрати Довуд бу ҳақида шундай деган: «Айтгил, Худованд, умрим қазосин. Кунларим саноғи қанча экан. Нечоғлик фоний эканман, билайин. Ҳа, Сен кунларимни қаричлаб бергансан. Умрим Сенинг олдингда ҳеч нарсадай. Ҳар қандай бадастир инсон умри ҳам фақат оворагарчиликдир.» (Заб 38:5-6). Ҳаётимиз шунчалик қисқа экан, нега уни фақат мол-дунё тўплаш ва бошқаларга азоб бериш билан ўтказишимиз керак? Кун келиб, инсон ҳаёти адоғига етганида, у қилган ишлари учун ҳисоб беради. Жиноятлари ва гуноҳлари фош бўлади. Шундай экан, нега ҳаётимизни умримиз охирида пушаймон бўладиган нарсаларга сарфлашимиз керак?! Ҳали имкон бор. Бизнинг www.najot.com сайтимиз бу ҳақида маълум қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top