3:22

Худованд ҳимоя қилади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Муқаддас Каломни ўқиб, ундан яна бир ажойиб ҳақиқатни билиб олдим. Худованд ўз фарзандларининг хатоларига қарамай, ҳимоя қилишда давом этади. Инсон характеридаги нуқсон учун, Худованд ундан воз кечмайди. Аммо кўп ҳолларда бу характердаги нуқсон авлоддан авлодга ўтади. Агар Иброҳим билан унинг ўғли Исҳоқнинг ҳаётини ўқисангиз, улар бир хил хатони такрорлашганини кўрасиз. Мен дастлаб буни ўқиганимда ҳайрон қолган эдим. Бироқ бу ростдан ҳам шундай бўлган. Ибтидо китобида ёзилишича, Иброҳим пайғамбар Фиръавн уни ўлдиришидан қўрқиб, унга ёлғон гапирган. Кейин эса Абималикка ҳам ёлғон гапирди. Худованд Иброҳим пайғамбарнинг қарорларига аралашмади. Уни тўхтатмади, аксинча давом этишига йўл қўйиб берди.

Narrator 2 Бироқ Абумалик билан бўлган воқеада Худованд аралашди. Худованд Абумаликнинг тушига кириб, Иброҳимнинг хотини Сорога қўл теккизмасликни буюрди. Худованд Иброҳим ҳақида гапирар экан, у ҳақида икки ҳақиқатни: 1. Худованднинг пайғамбарлиги 2. Худованднинг «дўсти» эканлигини Абумаликка маълум қилди. Худованд Абумаликка: «Иброҳим сен учун Менга илтижо қилади ва Мен сени омон қолдираман», — деди. Қандай ноқулай ҳолат. Иброҳим ўшанда ўзини қандай ҳис қилган экан? Худованднинг «дўсти» бўла туриб, ёлғон гапирди. Худованднинг дўсти бўлиш, тўлиқ Унга бўйсунишни талаб этади. Ҳеч нарсада Унинг амрларидан оғишмаслик керак. Бироқ Иброҳим пайғамбар хато қилди. Шунга қарамай, Худованд Иброҳимга Абумалик учун шафоат қилишни топширди.

Narrator 1 Бу Иброҳимнинг Худованд билан муносабатига таъсир қиладиган жуда ҳам нозик ҳолат эди. Худованд билан тўлиқ муносабат қилиш, Унга тўлиқ итоат этишни талаб этади. Иброҳимнинг хатоси нимада эканини биласизми? У Худованднинг, у ҳақида айтган ваъдаларига қарамай, ўзи ўйлаганча иш тутди. Ибтидо китобида бу ҳолат ҳақида шундай ёзилган: «Мен, бу жойда Худодан қўрқиш деган нарса йўқ, хотиним сабабли мени ўлдирарлар, дедим». Эшитганингиздай, у хато қилаётганида Худованд каломига эмас, ўзининг фикрларига қараган. Иброҳим пайғамбар Худонинг дўсти бўлса-да, ҳали ҳам ўз фикрларига таяниб иш кўрарди. Мана шу унинг заифлиги эди. Бу хатони унинг ўғли Исҳоқ ҳам, Ëқуб ҳам такрорлаган. Аммо ваъдасига ва халқига садоқатли Худованд уларнинг ҳар бирини, заифликларида ёрдам берди ва ҳимоя қилди.

Narrator 2 Худованд Иброҳим пайғамбар пайтида қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам ўзгармаган. У ҳозир ҳам Ўз фарзандларини хатоларига қарамай, ҳимоя қилишга қодир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир» (Ëқуб 5:16). Иброҳим пайғамбар унинг Худовандга бўлган имони, Худованд билан муносабати, бошқалар ҳаётига кучли таъсир қилишини ўрганиб олди. У Худованд билан муносабат қилар экан, қадамба-қадам хатоларидан Худо ҳақида ниманидир ўрганиб олди. Худованд унинг хатоларига қарамай, севишда, ҳимоя қилишда, у билан муносабат қилишда давом этди. Сиз ҳам қулоқ солинг. Худованд сизни ҳам ўзига яқинлаштиришни истайди. Бу ҳақида бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга кўпроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top