Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Келин оқликка, назокатга бурканган ва энг эзгу тилакларни дилига туккан гўзал бир ҳилқатдир. Ўтган сафарги суҳбатимизда Тамар ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса тасаввур қилинг: Тамар бошига тушган шармандаликдан, йиғлайвериб кўзлари шишиб кетган, ғамдан кул сепилган бошини кўтара олмай, ўз хонасида совуқ полда ётибди. Кўз ёшлари, кул билан қўшилиб юзларини ювиб, шоҳона аммо йиртилган халатига тушган. Унинг кўринишидан қалбини зулмат қоплаганини, умидсизлик ва ўлим юзага қалқиб чиққанини билиш мумкин. Хонасининг эшиги секингина ғийқиллаб очилди. Қуёш нури билан бирга кимнингдир сояси хона ичига кирди. Ундан эркак киши эканлигини билса бўларди. Йўқ, бу Абсалом эмас. У акаси Абсаломни ҳар қандай ҳолатда ҳам таниган бўларди.
Narrator 2 Юраги қўрқувдан питирлади. Кейин эса соя ичкарироққа одимлади, у аниқроқ кўрина бошлади. Тамар уни аввал кўрмаган, бироқ У жуда ҳам таниш кўринаяпти. Қўрқув йўқолди. У қўрқиши керак эди. Унинг ётоғига ҳеч қандай эркак кириши мумкин эмасди. Бундай ҳолатда Тамар қочиши керак эди, аммо унинг оёқлари михлангандек турарди. Тамар қўлларига қаради. Қўллари кўз ёшлари ва кулдан кир бўлган. У ҳижолатдан қўлларини яширди. Кўринишидан уялиб кетди. У эзилган ва жирканчли ҳис этди. «Тамар» деди ҳалиги киши мулойим аммо таниш овоз билан. Тамарнинг юраги эзилди. «Ўлибман » — деб ўйлади. Уятдан бошини яна ҳам пастроқ эгди. У яқинроқ келиб, Тамарнинг юзини қўллари орасига олди. Ҳали ҳеч ким бундай қилмаганди. Бундай муносабатдан юзлари қизарди.
Narrator 1 У бош бармоқлари билан Тамарнинг кўз ёшларини артди. Қўлларини юзидан олиб бошига қўйганида, Тамарнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Унинг юраги бақириб йиғларди. Тамар унинг қўлларига қаради, қўллари Тамарнинг юзидаги кирдан кирланган эди. Тамар бошида бир нарса турганини ҳис қилди. У киши Тамарни ойна олдига етаклади. У ойнага қарашни истамай бошини четга бурди. Киши эса Тамарнинг юзини ойна томонга буриб қўйиб, уни ойнага қарашга ундади. У бир кўз ташлади ҳолос. Юраги гупирлаб кетди. У ойнадаги ўз аксига тикилди. Унинг юзлари қаймоқдек оқ, яноқлари гўзалликдан қизарган. Кўзлари тиниқ ва ёрқин. Бошида тож. Унинг йиртилган халати қаёққадир йўқ бўлган. Оқ зиғир матосидан тикилган кўйлак, унинг қоматига жуда ярашиб турибди.
Narrator 2 У кўзгудаги аксига қараб, шоҳнинг покиза ва бенуқсон қизини кўрди. У кулдан чиқиб келган гўзал эди. Бу суҳбатни тинглаб туриб, эртакларга ишонмайман, дерсиз, аммо бу ҳақиқат. Бизнинг ғам чекишимизга нима сабаб бўлмасин, Масиҳ бошимизни силагувчи ва кўтарувчи бўлади. У бизга кул ўрнига гўзаллик бера олади. Худованд ҳар биримиздаги синиқ ва эзилган юракни шифолай олади. У биздаги қадр-қимматни қайтариб, шараф билан Ўз оиласига таклиф қилади. Бу Тамар билан бўлиши мумкин бўлган воқеа. Тамарнинг отаси шоҳ бўлса-да, қизининг дардини аритиш учун ҳеч нарса қилмади. Аммо Худованд бизнинг дардимизга бепарво бўлмайди.