3:01

Бошқа йўл

MP3

Narrator 1 «Ëшлик эҳтиросларидан қоч. Соф қалбдан Раббимиз Исо исмини чақирган ҳамма одамлар билан бирга солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлгин» (2 Тим 2:22).

Ассалому алайкум қадрдонлар. Суҳбатимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, бир неча сафардан буён васвасалар ва бу пайтда нима қилиш ҳақида маълумот бериб бораяпмиз. Васваса вақтида ҳар доим йўл бор. Баъзан васвасага тушганингизда, бу васваса сиз учун жуда қийин ёки оғирдек туюлади. Бироқ бу Шайтоннинг ёлғони. Худованд бу ҳақида шундай деган: «У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради» (1Кор 10:13). У ҳеч қачон сиз кўтара олмайдиган васвасанинг ҳаётингизга келишига йўл қўймайди.

Narrator 2 Бироқ сиз васваса келганида, Муқаддас Калом айтган тўрт усул бўйича, васвасани енгишингиз керак. Биринчи усул – Васваса чоғида фикрингизни бошқа нарсага қаратинг. Биз васвасага чидашимиз керак. Муқаддас Каломда ёзилган Иблисга қарши туриш – шу васвасага чидашдир. Шу пайтда биз фикримизни бошқа нарсага қаратсак, шайтоннинг гуноҳли фикрига қарши фикр билан жавоб қайтарган бўламиз. Ўша пайтда шайтон сизга бераётган фикрга эътибор қилиб, уни рад этишга уринманг. Чунки у ҳақида қанча кўп ўйласангиз, фикр шунча катталашиб бораверади. Яхшиси, миянгиздаги канални бошқа каналга бураб қўйинг. Бу васвасага қарши туришнинг ёки уни ўчиришнинг биринчи усули. Васваса сизнинг эътиборингизни бирор нарсага тортиш билан бошланади.

Narrator 1 Аввал у сизнинг эътиборингизни тортади, кейин эса ҳисларингизни уйғотади. Кейин эса ҳисларингиз шу нарсага жавоб қайтаришга ундайди. Қанчалик, «Мен бундай қилмайман» деб курашманг, у сизни ўз домига кўпроқ тортади. Яхшиси, унга эътибор қилмаслик. Фикрингизни, эътиборингизни бошқа нарсага қаратганингизда, васваса ўз кучини йўқотади. Бу шундай нарсага ўхшайди. Тасаввур қилинг, васваса сизга қўнғироқ қилиб, бир нарса деяпти. Сиз эса у билан баҳслашмай, телефон гўшагини қўйиб қўйинг. Бу энг яхши усул. Иккинчи усул бу – қийинчиликларингизни художўй биродарингиз билан ўртоқлашиш. Сиз нима билан курашаётган бўлсангиз, у ҳақида дўстингиз ёки дугонангизга айтинг. Бироқ айтадиган кишингизни тўғри танланг. Эркак киши аёлга ёки аёл киши эркакка айтмаслиги керак.

Narrator 2 Сизнинг ўсишингиз фақат ўзингизга эмас, бошқа имонлиларга ҳам тегишли. Худованд сизнинг ўсиш режангизни мана шундай тузган. Агар чиндан ҳам шу қийинчиликдан чиқиб кетишни истасангиз, уни ичингизга кўмманг, тан олинг. Ичингиздаги муаммони ёки оғриқни беркитиш, уни яна ҳам аланга олиб кетишига сабаб бўлади. Шундай мақол бор: «Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади». Учинчи усул – Шайтонга қарши туриш. Ëқуб шундай дейди: «Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади » . Бунинг учун «нажот дубулғасини кийиб, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини» кўтаришимиз керак. тўртинчи усул – ожизлигингизни тан олинг. Ўзингизни васвасали ҳолатларга тушириб қўйманг. Имкон қадар бундай вазиятлардан қочинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top