3:15

Худовандни излаб 7

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Бугунги кунда кўплаб инсонлар, айниқса ёшлар Худони излашмоқда. Бу албатта қайсидир жихаттан жуда яхши. Бундай деб айтишимизга сабаб, Муқаддас китобнинг ҳаворийлар мактубида айтилишича Осмонга бориш учун, яъни жаннатга бориш учун ягона бўлган битта йўл мавжуддир.

Бу йўл эса Раббимиз Исо Масих орқалидир. Агар айрим дўстларимизга Исо Масих хақида гапирсангиз, ўзлари билмаган холда бу русларнинг Худосику деган фикрни айтишади. Албатта бу инсоннинг онгини захарлаган шайтоннинг фикри десак хам адашмаган бўламиз. Умуман Худованд хақида ўйламайдиган инсонлар тўллиқ шайтоннинг қуллиги остида бўлади. Албатта бундан уларнинг хабари бўлмайди. Чунки шайтон уларни шундай қилган, худдики улар ўз хаётлари давомида Буюк Худовандга мухтож эмаслар. Агар шундай инсонларга Худо хақида гапиришни бошласангиз шайтон хам бош кўтаради.

Чунки у хам яхши биладики Худовандни излаётган инсон унинг қуллигидан кетиб қолиши мумкин. Натижада унинг назорати остидаги инсонлар камайиб боради. Шайтон эса ютқазишни истамайди. Азиз радио тингловчи мухлислар доимо Худовандга интилиб яшаган инсон хаёти давомида хеч қачон шарманда бўлмайди. Чунки Худованд хар бир Унга ишонган инсонннинг хаётини бошқариб боради. Отамиз бошқарадиган йўл доимо ёруғдир. Қачондир кўзлаган мақсадимизга албатта олиб боради. Шайтон эса мақсадсиз йўқ унда хам мақсад бор унинг мақсади хар бир инсонни ўзи билан бирга дўзахга олиб боришдир.

Худованддан узоқлаштириб доимо Худованднинг ишига қарши қилиб қўйишдир. Шундай экан Худовандга бўйсиниб яшайлик. Айрим пайтларда шайтон кўрсатадиган йўл инсон кўзига яхшироқ кўринади. Баъзи пайтларда бир лахзали маишатни деб инсон шайтонинг қуллигига тушиб қолади. Ўғирлик дийсизми, зино дийсизми, ичкиликми барчаси шайтоннинг йўлидир. Мана шундай номаъқул ишлардан ўзингизни узоқроқ тутган мақулдир. Балки бундай гапларимиз кимгадир унча ёқмаслиги мумкин. Лекин шундай пайтлар бўладики инсонга Худованддан бошқа хеч ким ёрдам бера олмайди.

Айниқса инсон касалланиб ўлим тушагига михланиб қолган пайтларида Худованддан нажот сўраб илтижо қилади. Шундай пайтларда ёшлигидан Худога бўйсинмагани учун афсус надоматлар қилади. Азизлар ушбу гапларни биз ўзимиз ўйлаб топганимиз йўқ шундай инсонлар билан шахсан ўзим сухбатлашиб кўрганман. Шундай экан кўплаб инсонларни нажот олиши учун харакат қилайлик. Агар адашган инсонлар бўлса уларга Раббимиз Исо Масихнинг тўғри йўлини кўрсатайлик токи қолган вақтини Худованд билан завқланиб ўтқазсин. Яқинларингиз учун тинимисиз тоат ибодатда бўлинг. Токи шайтонинг қуллигидан тўллиқ озод бўлсинлар. Келгуси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинг, азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top