Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсон ҳаётида сув энг асосий ўринни эгаллайди. Сувсиз тириклик мажвуд эмас. Бугун оддий сув эмас, кремнийли сув ҳақида батафсил маълумот берамиз. Кремний – русчада кременъ номи билан юритилади. Ўзбек тилида эса у чақмоқтош деб аталади. Шу билан бирга кремний деган кимёвий элемент ҳам бор. Чақмоқтош бу – минерал, чақмоқтошлилар ва унинг бир тури бўлган яирм қимматбаҳолар оиласига мансуб. Ярим қимматбаҳо тош – сердолик, безак буюмларига ишлатиладиган минерал – опал, сафсар ёки кўкиш сафсар рангли минерал – аметист, агат — ақиқ ва бошқа кўпгина қимматбаҳо тошлар асосини бир хил минерал — кремний диоксиди ташкил қилади. Уларнинг зичлиги, хусусиятлари, ранглари турлича бўлади. Уларнинг даволаш хусусиятларига айнан кремний таъсир қилади
Narrator 2 Кремний кишининг танасида – сочларда, тирноқларда, қалқонсимон безда, гипофиз ва буйрак усти безларида бўлади. Кремний тананинг ҳаётий фаолиятида муҳим рол ўйнайди. У оксидланиш ва қайтарилиш жараёнини тезлатди, танадан оғир туз металларини чиқаради. Бириктирувчи тўқималарга майинлик бахш этади. Турли минерал бирикмаларинг алмашинувида кремний иштирок этади. Мабодо танада кремний етишмаса, 70га яқин эламентлар ўзлаштирилмайди. Натижада танада крений етишмовчилигида танада фаолият бузилади ва турли хасталиклар – остеомаляция – суякнинг мўртлашуви, кўз, тиш, соч, тирноқ, буйракда қум ва тош пайдо бўлиши, паришонхотирлик, дисбактериоз кабиларга чалиниш мумкин.
Narrator 1 Бундан ташқари, кремний миқдори танада пасайса ёки кремний фаолияти алмашуви бузилса, диабет, сил, қон босими юқори, артрит, катаракта, саратон каби хасталиклар юзага келиши мумкин. Аъзо – тананинг нормал фаолияти учун ҳар куни 10дан то 20мг. кремний зарур бўлади, бироқ биз ўртача бор йўғи кунига 3,5мг қабул қиламиз. Кунига эса 9 мг.га яқин бебаҳо элемент танада йўқотилади. Олимларнинг фикрича, кремний миқдори инсон саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Шу боис танада кремний миқдорини ушлаб туриш учун кремнийли сувдан фойдаланилади. Кремнийли сув азалдан ишлатилиб келинган. Кремнийли сув ички танага тушгач, шлакларни тузларни, эритади, пешоб ва ўт пуфагида қум-тошларни чиқаради, қон-томирлар фаолиятии яхшилайди ва мустаҳкамлайди.
Narrator 2 Кремний ва сувнинг ўзаро бирикиш таъсирида хусусияти ўзгариб, бундай сув тоза ва ёқимли мазага эга бўлади. Кремнийли сув танада аминокислоталар, ферментлар ва гормонлар ҳосил бўлишида ижобий самара беради. Кремнийли сув иммунитетни оширади, ичак микрофлорасини нормал ҳолатга қайтаради. Жароҳатланган, куйганда, яра битишини тезлатади. Қондаги қанд миқдорини ва холестеринни камайтиради. У буйрак иш фаолияти, гипертония – қон босими юқори бўлганда, яхши наф келтиради. Ошқозон жигар хасталикларида малҳам бўла олади. Чарчоқни кетказади. Тумов ва ангинада кремнийли сув билан оғиз соҳаси ғарғара қилинса фойда қилади, милкларни мустаҳкамлайди. Кремнийли сув билан юз ювилса, тери ҳолати яхшиланади, ажинлар камаяди. Агар шу билан бош ювилса, сочларни мустаҳкамлайди, ўсишига ёрдам беради.