Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон ҳаёти давомида жуда кўп қийинчиликларни ташвишлар шу билан бирга бахтга тўла фарахбахш кунларни ҳам бошидан кечиради. Ҳаётда хурсандчилик ва бахтли дамлардан кўра ташвишли кунлар кўп бўлади. Шу билан бирга инсон ҳаёти давомида бир неча марта муваффақиятга эришади. Бироқ унинг муваффақиятларидан омадсизликлари хатолари кўп учрайди. Нега шундай? Чунки инсон бу дунёга профессионал ва идеал бўлиб келмайди. Ҳаёти давоимда у тажрибали камроқ хато қиладиган инсонга айланиб боради. Аммо шундай нарса борки у бизнинг йўлимизни тўсади. Ҳар сафар олѓа интилаётганимизда оёѓимиздан чалишга ҳаракат қилади. Бу қўрқув. Инсон жуда кўп нарсалардан қўрқади. Мана шу қўрқув ҳисси уни ҳар томондан бойлаб ҳаракатсиз қилиб қўяди. Кўз олдингизга жуда ҳам машхур футболчи келтиринг. У турли матчларда бир неча марталаб гол урган фақат бир мартагина урган голи хато кетди.
Narrator 2 Нима бўлади? Дарҳол ишқибозларнинг ҳафсаласи пир бўлади. Улар айана шу футболчини деб энг муҳим мусобақада кубокни қўлга киритолмадик, деб уни лаънатлайдилар. Ўша машхур спортчи ҳам биргина хатосини ўйлаб сиқилаверади асабийлашаверади. Ахир аввалги матчларда урган тўплари билан жамоага ѓалаба келтирган эдику? Йўқ аввалги муваффақиятлари бу галги омадсизлиги олдида ҳеч нима бўлмай қолади. Жуда кўп кишилар ҳаётда бошқаларга ёқмай қолишдан уларнинг кўнглини қолдиришдан эътиборидан қолишдан қўрқади. Шу сабаб жонларини жабборга бериб тиним билмай атрофидагилар имкон қадар кўпроқ инсонларинг кўнглини олишга ҳаракат қилишади. Имонли инсон бўлсачи? У қўрқмайдими? Йўқ. У ҳам қўрқади. У кўпроқ Худонинг кўнглини қолдиришдан қўрқади. Гуноҳ қилиб қўйгач Худо уни бошқа кечирмаслигидан Осмон Шоҳлиги эшиклари унинг учун беркилишидан қўрқади.
Narrator 1 Шунинг учун ҳам хато қилган имонли қўрқувга тушиб тўѓри йўлини йўқотади. Имонлиларни қўрқувга солувчи фикрларни берадиган шайтон бундан жуда манфаатдор бўлади. У имонлига «Билиб туриб гуноҳ қилдинг. Худо энди сени кечирмайди. Сен Худонинг кечиримини суистеъмо қилдинг. Унинг кўнглини қолдирдинг» каби фикрлар билан қўрқитишни яхши кўради. Бу унинг яна бир самарали қуролларидан бири. Шу фикрларга ишонган имонли чиндан ҳам бошқа Худони безовта қилмасликка қарор қилади. Тушкунликка тушган руҳан эзилаган ҳолда ўзи билганича яшашда давом этади. Бундай аҳволдаги имонлини Худованд йўлидан четлаштириш қийин эмас. Агар сизда ҳам шундай фикрлар бўлган бўлса асло ортга чекинишни ҳаёл қилманг. Яхшиси суҳбатимизни охиригача тингланг.
Narrator 2 Эсингиздами Исо Масиҳнинг олдига жуда кўп турли касалликлардан азоб чекканларни олиб келишарди ё бўлмаса Унинг ўзи уларнинг олдига борарди. Шундай пайтда Унинг айтадиган биринчи гапи «Дадил бўл болам. Гуноҳларинг кечирилди» бўларди. Нега ундай дерди? Ундан кўра «Дадил бўл. Ўрнингдан тур» дейиш осонроқ эмасми? Албатта бизнинг фикримизча шундай аммо Исо Масиҳ инсонни жисмонан даволашдан олдин унинг қалбини даволарди. Қалб давоси инсонни жисмонан тезроқ шифо топишига ёрдам беради. Худованд бугун ҳам шундай у бизнинг юракларимизни қўрқув балосидан озод қилишни истайди. Чунки ўша безбет қўрқув бизни яна ҳам кўпроқ гуноҳ қилишга ундайди. Қўрққан инсон эса гуноҳлар ичида адашиб йўлини йўқотади. Шундан сўнг «Худованд мендан воз кечди» деб ўйлайди. Йўқ. Худованд ҳеч қачон биздан воз кечмайди.