Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бобил минораси тарихини билмайдиган инсон топилмаса керак. Хатто Худо каломини эшитмаган ёки Худонинг инсоният билан тузган нажот ахдига ишонмайдиган кишилар ҳам Бобил минораси ҳақида қисман бўлса ҳам билишади. Бобил минорасини қураётганлар нима учун бир бирларини тушунмай тарқаб кетишди? Худованд уларнинг тилларини чалкаштириб ташлагани учун, деб жавоб берасиз Тўғри айтдингиз. Худо инсонни яратганида унинг учун мақсади бор эди. Худованд одам Ато билан момо Ҳавони марҳаматлаб шундай буюрганди: «Боринглар, кўпайиб бутун ер юзини қопланглар». Бобил минорасини қуришни бошлаганлар нима қилишди? Улар ўз ўзларича йиғилишиб, шундай қарорга келишди: «Одамлар бир бировига: Келинг, ғишт қуйиб, хухмдонда яхшилаб пиширамиз, деб айтишди. Шундан сўнг тош ўрнига ғишт, гил ўрнига қатрон ишлатадиган бўлишди.
Narrator 2 Ишончим комилки, тарих зарварақлари ёзилаётган ўша дамда одамлар яна бир янгиликни, ҳаётларини осонлаштирадиган, қурилишни тезлаштирадиган йўлини ўйлаб топишган. Аммо ҳозир гап бунда эмас. Калом шундай дейди: «Улар: келинг, ўзимизга шаҳар ва боши осмонга етадиган минора бино қилайлик, бутун ер юзига тарқалиб кетмаслик учун ўзимиз учун ном чиқарайлик», дейишди. Кўрдингизми, уларнинг режаси Худо қилган режага бутунлай қарши эди. Худовад уларнинг бутун ер юзига тарқалишларини истаган бўлса, улар аксинча тарқалмай бир жойда яшаб ўзларини юксакликка кўтаришмоқчи бўлишди. Агар яхшилаб диққат қилсангиз, улар фақат ўзларини ўйлашган ва ўз истаклари бўйича иш кўришган. Ўша пайтд одамлар Худонинг иродасини билмаган-да, дейсизми? Адашасиз! Худованд Нуҳ орқали Ўзининг кимлигини кўрсатган эди. Ўша Бобил минорасини қурганлар айнан Нуҳнинг авлодлари эди.
Narrator 1 Улар баланд минора қилиб ўзларини ўзлари ҳимояламоқчи ва келажакларини таъминламоқчи эдилар. Диққат қилган бўлсангиз, улар фақат «ўзимиз ўзимизга қилайлик», деган сўзларни ишлатишган. Бундан улар нотўғри йўлдан кетишаётгании билса бўлади. Худди Исо Масиҳ сўзлаб берган ақлсиз бой каби иш тутишган. Ақлиз бой ҳақидаги масал ёдингиздами? У ҳосилининг кўплигидан шишиниб «Энди мазза қилиб ётаман. Роҳатланаман», деб фақат ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, худбинона режалар тузди. Аслида жуда ҳам кўпайиб кетган бойлиги ва ҳосилини Худованд олдига олиб келиши ва Ундан бу ҳосилни нима қилиши мумкинлигини сўраши керак эди Худованд ҳар қандай илтимосга жавоб беради. Бобил минорасини қурганлар ҳам Худога эътибор қилмай «ўзимиз» дейишди.
Narrator 2 Бугун ҳам инсонлар Бобил минорасини қуришадими? Йўқ дейсизми? Мен эса «Ҳа» дейман. Бугун пули кўпаяётган инсонлар яна ҳам пули кўпайиши учун бор будини тўплаб яна ҳам қаттиқ тиришиб тирмашиб пулини бирор бир ишга тикади ё бўлмаса банкка қўяди. Шу билан келажакларини ҳимоя қилгандек бўлишади. Улар ҳам ўз кўнглида пулдан келажаклари учун Бобил минорасини қургандек гўё. Аммо эртага нима бўлишиин ким билади? Пул тиккан жойи касодга учраса ёки банк кризисга тушиб қолса, пулларидан Бобил минорасини барпо этганлар қандай аҳволга тушишаркин. Шунинг учун энг яхши йўл қўлимизда бори билан Худонинг олдига келиш ва келажагимизни икки қўллаб Худовандга топшириш. Шундай қила оласизми? Шундай қилинг ва ютқазмайсиз. Шу ва шу каби антиқа мавзулардан боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг манзилимиз www.najot.com сайтимиз сизга ёрдам беради.